Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийлик учун икки асосий номзодни аниқлаб олди. Журналист Мэтт Лоунинг сўзларига кўра, "аристократлар" ҳозирда Юлиан Нагельсманн ва Луис Энрикедан бирини танлайди.
Бугун ҳар икки мутахассис билан асосий музокаралар бўлиб ўтиши керак. Раҳбарият бу мураббийларнинг қайси бири узоқ муддатли иш учун кўпроқ мос келишини кўрмоқчи.
Нагельсманн бир неча кун олдин “Бавария”дан ҳайдалган эди. Луис Энрике ЖЧ-2022'дан сўнг Испания термасини тарк этганди.