Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Португалияга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу сафар ҳам Хосе Мария Мендез шогирдлари ютқазиб қўйишди.
Португалия футбол порталининг ёзишича, биринчи бўлимда мезбонлар кўп имкониятларга эга бўлишган ва биринчи бўлимда 2та гол уришган. "Вила Реал" аренасини тўлдириб ўтирган мухлислар ўйиннинг 4-дақиқасида Лейтан ижросида илк голга гувоҳ бўлишган. 9-дақиқада эса Жоэл Кейрушнинг зарбаси дарвоза устунига теккан бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб, Олег Холмуҳаммадов яққол голли вазиятдан фойдалана олмаган.
14-дақиқада эса Хорхе Бразнинг пасини Питер Кэри голга айлантирди. Бўлим сўнгида европаликларнинг ҳамлаларини Рустам Умаровга қайтаришга муваффақ бўлган.
Иккинчи бўлим бошида Жоэл Кейруш жамоасининг учинчи голини Ўзбекистон дарвозасига киритди. Вакилларимиз ўйиндаги ягона жавоб тўпини 34-дақиқада киритишди. Терма жамоа тўпурари Дилшод Ирсалиев голга муаллифлик қилди. 3:1 ҳисоби ўйин охиригача ўзгармади.
Ўйиндан кейин Португалия терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Брас қуйидагиларни айтиб ўтди:
"Ўзбекистон жуда яхши шаклланган,тезкор ва агрессив жамоа. Улар дунё рейтингида 19-ўринни эгаллаб туришибди. Лекин қандайдир омадсизлик туфайли жаҳон чемпионатида иштирок эта олишмаяпти. Бундай тоифа рақиблар бизга ёқади ва улар билан ўйинларда ривожланишимиз мумкин. Улар бизга қийинчилик туғдиришини билардик ва шундай ҳам бўлди".
Ўртоқлик учрашуви
Португалия - Ўзбекистон - 3:1 (2:0)
Голлар: Поросята (4 '), Питер Кэри (14'), Жоэл Кейруш (23 ') - Дилшод Ирсалиев (34').
Огоҳлантиришлар: Дилшод Ирсалиев (29 '), Дилшод Раҳматов (40')
Португалия: Жоао Бенедито, Питер Кэри, Джон Матос, Пятачок и Паулиньо.
Захирадан тушганлар: Жоэл Кейруш, Арнальдо - Кап, Кардинал, Жо, Госанло, Нандиньо, Мариньо, Андре Соуза.
Ўзбекистон: Рустам Умаров, Шуҳрат Тожибаев, Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Артур Юнусов.
Захирадан тушганлар: Олег Тукмаков, Махсуд Файзуллаев, Олег Холмуҳамедов, Хуршид Тожибаев, Фарҳод Абдумавлонов, Дилшод Раҳматов, Константин Свиридов, Умид Холматов.