Аргентиналик "Тигре" клуби ҳужумчиси Матео Ретеги ёзда Европага кетиши мумкинлигини тан олди. Эслатиб ўтамиз, Европанинг икки клуби футболчи хизматига қизиқиш билдирмоқда, булар - Франкфуртнинг "Айнтрахт" ва "Милан".
"Рахбарият ёзда кетишимга ваъда берди. Катта эҳтимол билан мени июль ойида сотишади. Менга бу фикр жуда ёқади. Менинг орзум топ-клубда ўйнаш. Европада энг яхши футболчилар ўйнайди", - деди футболчи La Gazzetta dello Sport билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Ретеги Италия терма жамоаси сафида бунгача иккита расмий ўйин ўтказишга муваффақ бўлган ва Роберто Манчини бошчилигида иккита гол урган. Аввалроқ, футболчига "Атлетико Мадрид" ҳам қизиқаётган эди.