"Барселона" шартномаси тугашига бир ярим йилдан камроқ вақт қолган чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде билан шартномани узайтирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Бальде жорий мавсумда "Барселона"нинг асосий футболчисига айланди. Клуб раҳбарияти футболчига ишонади ва у билан ҳамкорликни узоқ йилларга узайтирмоқчи.
Бироқ, иқтисодий вазият туфайли, айни дамда "Барселона" футболчилар билан янги шартномалар тузиши қийин.
Relevo нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" Бальде билан шартномани узайтириш учун жиддий ҳаракат қилишлари керак.
Алехандро бу мавсумда Испания чемпионатида бешта голли узатмани амалга оширди.