Айни пайтда Португалияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Португалия футзал терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга тушди.
Хабарингиз бор, кеча иккала терма жамоанинг биринчи ўйинида 5:2 ҳисобида португалияликларнинг қўли баланд келганди. Мухлислар билан лиқ тўла «Куинас Эксель» залида ўтказилган иккинчи учрашув ҳам мезбонларнинг тўлиқ устунлигида ўтди. Учршувни жуда фаол бошлаган португалияликлар 4-дақиқадаёқ Рустам Умаров қўриқлаётган дарвозани ишғол этишди. Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Леитау гол муаллифига айланди.
Дастлабки ўйиндаги каби қарши ҳужум тактикасини танлаган Хосе Мария Мендез бошчилигидаги терма жамоамиз 10-дақиқада ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Аммо, Олег Ҳолмуҳамедовнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
14-ақиқада эса ҳисоб 2:0 га етди. Илк учрашувда ҳам терма жамоамиз дарвозасини нишонга ола билган Педро Кари яна бир бора Рустам Умаров дарвозасини ишғол этди. Биринчи бўлим айнан шундай ҳисобда Португалия терма жамоасининг ғалабаси билан топди.
Иккинчи бўлим бошланиши билан эса, ҳисоб йирик кўринишга келди. Жоель Кейруш ҳимоячиларимизнинг қўпол ҳатосидан кейин ҳисобни 3:0 га етказди. Шундай бўлсада, Ўзбекистон терма жамоси йирик мағлубиятдан қутулиб қолишнинг уддасидан чиқди. 34-дақиқада Дилшод Ирсалиев тўпурар ҳужумчиларга ҳос тарзда рақиб дарвозасини ишғо этди. 3:1 ҳисоби ўйин якунигача ўзгармай қолди.
Халқаро ўртоқлик учрашуви (футзал)
20 сентябрь, сешанба
ПОРТУГАЛИЯ – ЎЗБЕКИСТОН 3:1 (2:0)
Голлар: Лиетау (4), Педро Кари (11), Жоэль Кейруш (23) – Дилшод Ирсалиев (34).
ПОРТУГАЛИЯ: Бебе, Гоншало, Мариньо, Лиетао, Жоэль Кейруш.
Захирадагилар: Жоао Бенедито, Паулиньо, Педро Кари, Арнальдо, Кардинал (с), Жо, Нандиньо, Жоао Матош.
ЎЗБЕКИСТОН: Рустам Умаров, Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Шухрат Тожибоев (с), Артур Юнусов.
Захирадагилар: Олег Тукмаков, Мақсуд Файзуллаев, Олег Холмуҳамедов, Хуршид Тожибоев, Фарҳод Абдумавлонов, Дилшод Раҳматов, Константин Свиридов, Умид Холматов.