"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелоттининг фикрича, унинг учта юлдуз шогирди жамоа билан шартномани узайтиради ва кейинги мавсумда қолади.
"Менимча, Модрич, Кроос ва Бензема кейинги мавсумда "Реал"да ўйнайди. Уларнинг ўзига хос сифати бор, трансфер бозорида бунақасини топа олмайсиз. Улар ҳар қандай муаммони ҳал қилишга қодир. Бу футболчиларнинг барчаси клуб билан янги келишувларини муҳокама қилишмоқда”, деди Анчелотти матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Кроос, Бензема ва Модричнинг шартномалари мавсум охирида якунига етади.