Жерар Пикенинг шахсий ҳаёти матбуотда муҳокама қилинишда давом этмоқда. "Барселона"нинг собиқ футболчиси таниқли қўшиқчи Шакира билан ажрашгани ҳақида кўп гапирилди. Ҳозирда Пикенинг ҳаёти ҳақида янада кўпроқ маълумотлар чиқа бошлади.
Испаниянинг Sport нашри хабарига кўра, Пикенинг янги севгилиси Клара Чиа уни алдаган бўлиши мумкин. Клара "Манчестер Сити"нинг амалдаги бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан яширин муносабатда бўлиши мумкин. Миш-мишларга кўра, испаниялик мураббий 24 ёшли Чиани танийди, чунки унинг фарзандлари у билан бир мактабда ўқишган.
Гвардиола 2016 йилдан бери "Манчестер Сити"ни бошқариб келади. Жамоа ҳозирда Премьер-лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.