Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия 0-1 Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Мураббийлик фаолиятини ажойиб бошлаган собиқ футболчилар

Баҳо:
+ | -

Футболда мураббийнинг ўрни ҳар доим муҳим бўлган. Таниқли мураббийлар доимо муҳокама қилинади, танқид қилинади ва кўпинча ишдан бўшатилади. Улар доимо диққат марказида бўлади. Аммо эътиборга лойиқ бўлган бошқа, ёш ва камроқ таниқли мутахассислар ҳам бор. Бугун футболчиликдан сўнг ўз мураббийлик фаолиятини бошлаган ва сиз таниган шахслар ҳақида гаплашамиз.

Руд ван Нистелрой (ПСВ)

Ван Нистелрой 2012 йилда фаолиятини якунлаган. Нидерландияликнинг сўнгги клуби "Малага" бўлган. 2 йилдан сўнг Руд Нидерландия терма жамоасига ишга кетди. 2016 йилда у ПСВга қайтиб, у ерда футболчи сифатида ўйнаган ва ёшлар жамоаларига мураббийлик қилган. 2022 йилнинг июлидан бери “Манчестер Юнайтед” ва “Реал”нинг собиқ футболчиси Нидерландия клубининг асосий жамоасини бошқариб келмоқда. Ҳозирча у жуда яхши ишламоқда.

ПСВ вақти-вақти билан ўзининг энг яхши футболчиларини сотади, бу эса жамоанинг ўйини ва натижаларига таъсир қилмай қолмайди. Масалан, қишда “қизил-оқлар” қанот ярим ҳимоячилари Коди Гакпо ва Нони Мадуэкени қўйиб юборишди.

Шунга қарамай, мутахассис ПСВни Нидерландия чемпионатининг кучли учлигида сақлаб келмоқда. Қолаверса, у “қизил-оқлар”ни мамлакат кубоги ярим финалига олиб чиқди, улар ҳақиқатан ҳам кубокга даъвогарлик қилишди. Ван Нистелрой мураббийлик фаолиятини жуда яхши ва анча юқори савияда бошламоқда.

Майкл Керрик (“Мидлсбро”)

Керрик бутун футболчилик фаолиятини Англияда ўтказди. Худди шу ўринда у мураббийликдаги муваффақиятга эриша бошлади. Майкл бутун футболчилик фаолияти давомида "Вест Хэм", "Суиндон", "Бирмингем", "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган ва шу ерда фаолиятини якунлаган. Инглиз ҳам бўш ўтирмади.

Фаолиятини якунлагач, дарҳол манкунианликлар мураббийлар штабига ишга киришди. Унинг ҳисобида "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи сифатида ҳатто 3 та ўйин мавжуд бўлиб, улардан иккитасида ғалаба қозонган.

Керрик “Мидлсбро”ни 2022 йилнинг октябридан бери бошқариб келмоқда. Ўшанда клуб чампионшип жадвалида 21-ўринда ва Премьер-лиганинг иккинчи дивизионидан тушиб кетиш арафасида эди. Жамоани сақлаб қолиш учун минимал иш тажрибасига эга ёш мутахассисни ишга олиш ҳар икки томон учун ҳам хавфли вариант эди. Бироқ, клуб имкониятдан фойдаланди ва бу қароридан афсусланмади.

Керрик ажойиб иш қилди. Унинг қўл остида “Мидлсбро” турнир жадвалида қуйи поғонадан кўтарилиб, чемпионшипда кучли учликка кирди. Энди улар АПЛ учун курашмоқда. Керрикнинг мураббийлик фаолиятининг бошланиши жуда яхши кўриниш олди.

Хаби Алонсо (“Байер”)

Алонсо ҳар доим сифатли футболчи ҳисобланган. Энди у худди шундай мураббий бўлиш учун барча имкониятларга эга. Хаби бутун футболчилик фаолияти давомида "Реал Сосьедад", "Эйбар", "Ливерпуль", "Реал Мадрид" ва "Бавария"да ўйнаган. Мюнхен клубидаги фаолиятини якунлаган испаниялик аввалига “қаймоқранглилар” академиясида ишлади, сўнгра ўз ватани Сосьедадга ёшлар жамоасини тарбиялаш учун йўл олди. Мутахассис 3 йил давомида баскларнинг иккинчи жамоасини бошқарган, шундан сўнг у "Байер" билан вариантга эга бўлган. Собиқ футболчи Бундеслигага қайтишга қарор қилди.

Алонсо “Байер”ни 2022 йилнинг октабрида қабул қилиб олди. Керрикда бўлгани каби, вариант иккала томон учун ҳам хавфли эди. “Аптекачилар” ўша пайтда қуйи лигага тушиб кетиш зонасида эди. Вазиятни тўғирлаш учун авваллари бундай юқори савияда ишламаган ёш мутахассис чақирилди. Вазият 50/50 эди, лекин у ўзини оқлади. Хаби “Байер”ни турнир жадвалининг қуйи қисмидан олиб чиқди. Эндиликда "доричилар" Бундеслигада 8-ўринда ва еврокубоклар зонасидан уч очко ортда қоляпти.

Алонсо Германия чемпионатидаги муваффақият билан чекланиб қолмайди. Унинг бошчилигидаги "Баер" Чемпионлар лигаси гуруҳида 3-ўринни эгаллади ва "Атлетико"ни мавсумнинг иккинчи ярмида Европа мусобақаларисиз қолдирди. Европа Лигасида “Монако” ва “Ференсварош”ни турнирдан чиқариб юборган “доричилар” чорак финалга чиқди.

Винсент Компани (Бёрнли)

Винсент футболчилик фаолияти давомида бор-йўғи 3 та клубда ўйнаган: "Андерлехт", "Гамбург" ва "Манчестер Сити". Бельгиялик "шаҳарликлр" таркибида 11 йил ўтказди, шундан сўнг у “Андерлехт”га қайтди. У ерда у аввалига футболчи-мураббий бўлган. Ёш мутахассис белгияликлар сафида 90 та учрашув ўтказган бўлса-да, улар билан катта муваффақиятга эриша олмади. "Андерлехт"нинг ҳозирги собиқ мураббий билан асосий ютуғи 2022 йилда Белгия кубоги финали бўлди.

Компани бу клубда 2 йил ишлагандан сўнг, "Бёрнли"ни элитага қайтариш учун Англияга йўл олди. У ерда ишлар жуда бошқача кечди. Шон Дайчдан кейин жамоа ёрқинроқ, ишончли ва самарали кўриняпти. Янги мураббий билан бирга "Бёрнли" чампионшип жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва уни Хосеп Гвардиола кутаётган Премьер-лигага қайтиш имконияти жуда юқори. Испаниялик мураббий Винсентни "Манчестер Сити" бош мураббийи сифатида ўзининг вориси деб ҳисоблайди. Балки белгиялик ҳақиқатан ҳам бир кун келиб Этиҳадга қайтар.

Киритилди: 17:40, 07.04.2023.
Ўқилди: 4081 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.