Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Кападзе: “Олимпик” мавсум сўнгида керакли ўринда бўлишига ишонаман"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 5-туридан ўрин олган “Турон” – “Олимпик” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Турон” турнир жадвалидаги вазиятдан келиб чиқиб, бугун бор кучи билан ҳаракат қилишини билар эдик, амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Кичик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда, муҳим ғалабага эришдик, деб айта оламан.

Иккинчи голни киритганимизда, ўйин сўнггида бу даражада қийналмас эдик. 1:0 қалтис ҳисоб саналади. Мезбонлар бугун стандарт вазиятларда кучли босим уюштиришди ва қайсидир вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштириши ҳам мумкин эди. Ҳужумчиларга эътирозлар бор, албатта. Лекин биз ҳам уч турдан буён ғалаба қозона олмаётган эдик ва босим бизда ҳам мавжуд эди. Вазиятлар яратишда оқсаётганимиз ҳужумчиларга ҳам таъсир кўрсатаётган эди. Умид қиламанки, бугунги ғалаба уларга ижобий таъсир кўрсатади.

Ўтган уч турда очко йўқотган бўлсакда, ўйин жиҳатдан ҳеч бирида мағлуб бўлмадик. Фақатгина, кичик эпизодлар барчасини ҳал қилиб кетди. Асосий вазифамиз жамоавий ўйинни шакллантириб, тактикаларни синовдан ўтказиб олишдан иборат. Қолаверса, рақиблар ҳам бизга қарши учрашувларга алоҳида тайёргарлик кўрмоқда. “Андижон” ўтган тур қаттиқ ҳимояланди. Бу бизга қийинчилик туғдираётгани рост, аммо бошқа жиҳатдан фойдали ҳам бўлмоқда. Эртага айнан шундай жамоа билан тўқнаш келсак, нисбатан яхшироқ ҳаракат қиламиз. Биз ўйиндан ўйинга қўшиб борамиз ва мағлубиятлар бўлиб турган бўлсада, бундан сира ҳавотирда эмасман. Мавсум сўнггида керакли ўринда бўлишимизга аминман.

“Турон”нинг ҳар бир чизиғида яхши футболчилар кўп. Жамоа ичидаги руҳий ҳолатдан хабарим йўқ, аммо, бу вазиятдан чиқиб кета олишса, мавсумни 6-8-ўринда якунлай олишига потенциали этади. Албатта, барчасини вақт кўрсатади”, – деди Кападзе.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 21:36, 07.04.2023.
Ўқилди: 902 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик