Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

700 та ўйиндан кейин Роналду, Месси ва Неймарнинг статистикалари қандай кўринишга эга?

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Биз шундай омадлимизки, Роналду, Месси ва Неймар билан замондош ҳолда яшадик. Айниқса, Роналду ва Месси кураши футбол дунёсини сўнгги 10 йилликда ҳайратга солиб келди. Неймар эса улардан кейинги ўринда энг яхшилардан биридир. Юқоридаги ҳар бир ном рекордларни янгилаш борасида катта натижалар қайд этган. Месси мисолида оладиган бўлсак, у Аргентина терма жамоасини сўнгги мундиалда чемпионга айлантирди. Лео "Барселона"нинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари саналади. 35 ёшли қаҳрамонимиз етти бор "Олтин тўп" совринини қўлга киритган ва бу мутлақ рекорд ҳисобланади. У ўз фаолияти давомида 700 та ўйинда майдонга тушганида, 565 та гол уриб, 232 та ассист қилишга муваффақ бўлди. Бу эса Мессининг ҳар бир ўйинда ўртача 1.14 та гол урганини англатади.

Роналду борасида ҳам қизиқарли фактлар бисёр. Хусусан, португалиялик юлдуз 30 ёшдан кейин анча ўсишга эришган. 700 ўйин давомида Роналдунинг рекорди 595 та голга тенгдир. У илк йилларини вингер сифатида ўтказади. Кейинчалик эса марказий ҳужумчи сифатида гавдаланган. Роналду энг яхши натижасини 2014-15 йилда ўтказган бўлиб, ўша мавсум ҳужумчи учун 61 та гол билан якун топади. Роналду "Реал" тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб қолмай, Ла-лига саҳнида ҳам етакчиликка эга.

Неймар барча даврларнинг энг яхшиси номига лойиқ деб таъкидланмасада, унда ҳам ўзига хос натижалар анчагина. Хусусан, бразилиялик ҳужумчи 700 та ўйинда Мессидан кўра кўпроқ ассист муаллифи бўлади. Роналдудан кўпроқ голга муаллифлик қилади. Неймар "Сантос" сафида ками 136 та голга муаллифлик қилган. 2013 йилда "Барселона"га кўчиб ўтган футболчи, Месси ва Суарес билан қойилмақом триога айланади.
Қуйида уч юлдузнинг 700 ўйинидан кейин қандай натижа қайд этганига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Лионель Месси

Ўйинлар: 700 та
Голлар: 565 та
Ассистлар: 232 та
Гол ва пасс: 797 та
Ҳар бир ўйинда: 0.81 та гол
Ҳар бир ўйинда: 0.33 та ассист
Ҳар бир ўйинда: 1.14 та голда иштирок

Криштиану Роналду

Ўйинлар: 700 та
Голлар: 448 та
Ассистлар: 147 та
Гол ва пасс: 595 та
Ҳар бир ўйинда: 0.64 та гол
Ҳар бир ўйинда: 0.21 та ассист
Ҳар бир ўйинда: 0.85 та голда иштирок

Неймар Жуниор

Ўйинлар: 700 та
Голлар: 443 та
Ассистлар: 244 та
Гол ва пасс: 687 та
Ҳар бир ўйинда 0.63 та гол
Ҳар бир ўйинда: 0.35 та гол
Ҳар бир ўйинда: 0.98 та голда иштирок

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 19:09, 08.04.2023.
Ўқилди: 10401 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.