Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Биринчи лига. «Пахтакор-79» — «Янгиер» ўйини бошқа муддатга қолдирилди

Баҳо:
+ | -

Биринчи лига илк туридан ўрин олган «Пахтакор-79» — «Янгиер» ўйини бошқа санада бўлиб ўтади ва Лига учрашувнинг аниқ санасига кейинроқ ойдинлик киритади.

Аслида мазкур учрашув бугун — 8 апрель куни бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ мезбон жамоага боғлиқ бўлмаган айрим муаммолар сабаб Лига комиссари учрашувни бошлашга рухсат бермади. Гап шундаки, «Пахтакор-79» 2023 йилдан бошлаб ўзининг уй учрашувларини Ангренда ўтказади. Шундан келиб чиқиб, Ангрен ҳокимлиги шаҳардаги стадионни пардозлаш юзасидан қатор ишларни амалга оширди. Бироқ стадионнинг хавфсизлик режасини тегишли органлар билан келишиш масаласи учрашув стартига қадар ҳал этилмади.

Ярим профессионал футбол жамоалари ўртасида ўтадиган мусобақадаги мазкур ҳолатнинг ҳокимлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан боғлиқ томонлари кейинги ўйинларга қадар Лига томонидан тартибга солинади. Ангрен шаҳрига футбол қайтаётгани, «Пахтакор-79» жамоаси сўнгги ойлар давомида барча йўналишда тўғри ишлашга ҳаракат қилаётгани, айнан Биринчи лига учун майдон ва унинг атрофида катта ишлар амалга оширилгани, шунингдек, «Янгиер» футбол клубининг ЎФА қўмитаси томонидан қўйилган талабни 8 апрель санасига қадар бажара олмагани каби факторлар инобатга олиниб, Лига ушбу учрашув учун ҳеч бир жамоага техник мағлубият ёзмасликка қарор қилди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий учрашувларни ташкил этишда унинг расмийлари ҳамда мухлислар хавфсизлиги масаласини биринчи ўринга қўяди. Шундан келиб чиқиб, бу каби ҳолатлар келгусида тартибга солинади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:15, 08.04.2023.
Ўқилди: 1233 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.