Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

“Насаф” - “Қизилқум”, Қаршидаги учрашув қандай бўлган эди?

Баҳо:
+ | -

Иккала жамоа ўртасидаги учрашув  биринчи даврада 7 май куни,  7-турида бўлиб ўтган эди. “Насаф” жамоаси ўша учрашув олдидан  ОЧЛдаги  навбатдаги ўйинни ўтказиб қайтган эди. У пайтдаги Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўзоқ парвоздан кейин толиқишган бўлишсада, учрашувни жуда жанговор руҳда ўтказишганини гувоҳи бўлганмиз.

Ушбу учрашувда жамоамиз легионерлари Иван Бошкович ва Артур Геворкянларнинг голларига эвазига “Қизилқум” жамоаси устидан ғалабага эришганмиз.  Учрашувнинг 16-дақиқасида, бурчакдан узатиб берилган тўпдан кейин “Қизилқум” посбони Элдор Тожибоев тўпга чиқишга хатога йўл қўйган. Натижада ҳимоячилар қуршовида туришига қарамай тўпга барчадан баланд сакраган черногориялик легионеримиз Иван Бошкович –Бошкогол  яқин масофадан туриб дарвозани аниқ нишонга олганди-1:0.

Иккинчи бўлим бошида Қаршида кучли ёмғир ёққан эди. Шунга қарамай “Насаф” футболчилари 59-дақиқада орадаги фарқни иккитага ошира олишган.  Артур Геворкян ҳимоячилар орасида жарима майдончаси ичига ажралиб чиқиб ва тўпни қабул қилиб олиб, ўткир бурчак остида турган бўлишига қарамай дарвозани пастки узоқ бурчагини аниқ нишонга олганди ва ўйинда якуний ҳисобни ўрнатган эди -2:0.

Ушбу ғалабадан кейин Рўзиқул Бердиев шогирдлари очколари сонини 14 тага етказишиб, яна турнир жадвалида карвонбошиликни ўз қўлларига олишган. Ўша 7-турдан кейин “Насаф” Олий лигада ўз дарвозасидан бирорта ҳам гол ўтказмаган ягона жамоа сифатида қайд этилганди.

Энди ўша ўйиндан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманидаги мураббийлар фикрларини ҳам эсга олиб ўтамиз.

“Қизилқум” жамоаси бош мураббийи- Равшан Ҳайдаров: -Бугун қизиқарли баҳсга гувоҳ бўлдик. Биз ўз имкониятларимиздан келиб чиққан ҳолда ўйин олиб бордик. Шогирдларимни ҳаракатлари, ўйин сифати қониқарли даражада бўлди. Фақатгина ҳисоб биз учун ижобий бўлмади. “Насаф”  тажрибали жамоа ҳисобланади. Бугунги учрашувда рақибга қараб ўйин услубини танлагандик. Бугун рақиб дарвозаси олдида, бир қатор имкониятлар ярата олгандик аммо сўнги нуқтани қўйишда футболчиларимда аниқлик етишмади...  Ҳозирда замонавий футболда ҳимояланишни билмайдиган жамоалар сони кескин пасайган. Мураббийларимизда ҳам ўйин услубларини яратишда катта ўсиш бор. Албатта тажриба борасида “Насаф” , “Пахтакор” ва “Бунёдкор” бошқалардан устунроқ. Лекин бугунги ўйинда нафақат томонларнинг кураши балки Қаршида яратилган шароит – майдоннинг ҳолати ва бошқа бир қатор ижобий жиҳатлар мени қувонтирди. Бундай майдонда футболчилари ҳам ўз имкониятларини тўлароқ намоён эта олишади, мураббий кўрсатмаларини ҳам бажаришлари мумкин.

“Насаф” жамоаси бош мураббийи – Рўзиқул Бердиев: - Биз ўйиндан бир кун илгари БАА сафаридан қайтиб келгандик,  шу боис тикланиш жараёни осон кечгани йўқ. Бу ўйинда ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Аммо шогирдларим яратилган имкониятлардан самарали фойдалана олишди ва якунда ғалаба биз томонда бўлди. “Қизилқум” ҳам Қаршига шунчаки келмаганлигини исботлашга ҳаракат қилди. Зарафшонликлар таркибида ёш, шижоатли футболчилар борлиги ҳар қандай жамоа учун бош оғриғи бўлиши мумкин.

“Қизилқум” жамоасини мамлакатимиздаги катта тажрибага эга бўлган мутахасис Равшан Ҳайдаров бошқармоқда. Қолаверса, ушбу жамоа чемпионатимизда иштирок этаётган ҳар қандай жамоага муносиб қаршилик кўрсатишга қурби етади.

Энди оддий ўйинлар қолмади, ҳар-бир учрашув мисли финалдек ўтади. Эндиги очко йўқотиш жамоамизнинг чемпионлик учун курашдаги режасини чиппакка чиқариши ҳеч гап эмас. Шундай экан бугун “Насаф”дан биз мухлислар фақат ижобий натижа кутиб қоламиз.

Яна бир марта ёдингизга солиб ўтамиз, бугунги учрашув Зарафшон шаҳридаги “Прогресс” стадионида 17:00 да бошланади. Бугунги ўйинда "Насаф"га ғалаба ёр бўлсин!

Манба: voha.uz
Киритилди: 14:27, 21.09.2012.
Ўқилди: 4117 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.