Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

«Андижон» - «Пахтакор» 2:4. Абдуҳолиқовга аталган кеча

Баҳо:
+ | -

Бугун “Соғлом авлод” стадионида 20-тур доирасидаги “Андижон” ҳамда “Пахтакор” клублари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Унда “Пахтакор” футболчилари ғалаба қозонишди.

Ўйинга тўхталадиган бўлсак, баҳсни мезбонлар анча хужумкор тарзда бошлашди. Лекин уларнинг ҳужумларига аниқлик етишмади. 8-дақақага келиб “Андижон” ҳимоячилари хатога йўл қўйишди. Бундан эса Темурхўжа Абдуҳолиқов унумли фойдаланди. Уч ҳимоячи  ва дарвозабон Цойни ҳам алдаб ўтган холда Абдуҳолиқов “Андижон” дарвозани ишғол қилди, 0:1!

Гол ўтказиб юборганидан сўнг “бургутлар” анча жонланиб қолишди. Лекин уларнинг ҳужумлари ижобий кўриниш олмади. Аксинча “Пахтакор” футболчиларининг қарши хужумлари анчагина мезбонларга бош оғриғи бўлди.

22-дақиқада андижонликлар икки бор кетма-кет бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беришди. Иккала вазият ҳам ўта ҳавфли тус олди. Биринчи қулай вазиятни Баҳром Абдураҳимов, иккинчисини эса Мўйдин Мамазулунов кўкка совурди. Шу заҳоти “Пахтакор” футболчилари қарши ҳужумни амалга оширишди. Чап қанотдан Владимир Козок хужумни ривожлантириб, бир ҳимоячини алдаб ўтган холда тўпни Темурхўжа Абдуҳолиқовга ошириб берди. Темурхўжа эса бу вазиятдан ҳам унумли фойдаланди, 0:2!

33-дақиқада яна Баҳром Абдураҳимов қулай имкониятни қўлдан бой берди. Майдон марказига яқин бўлган жойдан Отабек Валижоновнинг юқоридан ошириб берган тўпга етиб бора олмади. Акс холда... акс холда бўларди...

Биринчи бўлим якунланиб боратган паллада, аниқроғи 41-дақиқада “Пахтакор” футболчиларида яна бир яхши имконият юзага келди. Юқоридан “Андижон” жарима майдончасига етказиб берилган тўпга Вламидир Козок, Цой ва ҳимоячилардан кўра баландроқ сакраб дарвоза томон зарба берди. Лекин якунда ҳимоячи дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб қолди. 

43-дақиқа. “Андижон” футболчилари жарима зарбасини амалга оширишди. Юқоридан тўпни “шерлар” жарима майдончасига Алишер Тўхтасинов етказиб берди. Унинг ошириб берган тўпига Мақсуд Ҳайитов бош билан зарба бера олмади. Лабанов эса дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб қолишга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлим “Пахтакор”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Иккинчи бўлимни мезбонлар ҳам хужумкор тарзда, ҳам қўполликлар билан бошлашди. “Андижон”нинг ҳужумларга аниқлик етишмаган бўлсада, огоҳлантиришлар борасида андижонликлар “ажойиб” натижага эришишди. Отабек Валижонов 48-дақиқага келиб иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди. Бу эса мезбонларнининг ўйнига салбий тасир кўрсатди. Ўйиннинг 59-дақиқаси ўтиб бораётган паллада, “Пахтакор” футболчилари ўз хужумларини ривожлантиришди. Якунда эса Темурхўжа Абдухолиқов ўз хеттригини нишонлади, 0:3!

Бир жамоа учта тўп фарқи билан орта қолаётган ва битта кам бўлиб ўйнаётган Олий Лига жамоаларининг ўйни қандай бўлиши борасида тасаввурга эгасиз, менимча. Буни устига ҳакам... майли келинг ҳакам ҳам ҳақида ҳеч нима демайлик.

“Пахтакор” футболчилари ўзлари учун керакли бўлган натижага эришганларидан сўнг ўйинни бемалол ташкил қила бошлашди. Улар “бургутлар”ни олдинга ўтишини ва орқа чизиқлар бўшлиқлар юзага келишини “кутишди”. Иккинчи бўлим ўрталарига келиб ташаббус тўлиқ меҳмонлар томонида

77-дақиқада Андижон футболчиларининг ниҳоят хужумлари ижобий тус олди. Мезбонларнинг позицион ҳужумлари якунда Баҳром Абдураҳимовнинг голи билан якунига етди, 1-3!

Гол киритгандан сўнг мезбонлар ўйни жонлангандай туйилди. Лекин, 88-дақиқада Шерзод Каримов ўзининг ажойиб голи билан деярли ўйинга нуқта қўйди, 1-4!

Ўйин якунланиш арафасида Олим Толибжонов “Пахтакор” дарвозаси томон пенльти белгилади. Ундан эса Иброҳим Отахонов унумли фойдаланди, 2:4!

Олий Лига 20 – тур

“Андижон” – “Пахтакор” 2:4

Андижон. “Соғлом авлод” стадиони. 2000 дан зиёдроқ томошабин (Std.Uz таҳмини)

Голлар: Баҳром Абдураҳимов 77, Иброҳим Отахонов - Темурхўжа Абдуҳолиқов, 8, 23, 59, Шерзрод Каримов 88.

“Андижон”: 35. Юрий Цой, 5. Мақсуд Ҳайитов, 6. Иброҳим Отахонов (С), 7. Мўйдин Мамазулунов (14. Акмал Жўрабоев, 62), 8. Баҳром Абдураҳимов, 11. Отабек Валижонов, 15. Азиз Жўраев (Рустам, Аъзамов, 40), 19. Алишер Тўҳтасинов, 20. Икром Иброҳимов, 21. Ильдар Маматказин. 28. Расул Раҳмонов (23. Беҳзод Ғозиев, 75).

“Пахтакор”: 22. Александр Лобанов, 2. Егорь Кримец, 5. Акбар Исматуллаев, 7. Кахи Маҳарадзе (29. Дилшод Шарофутдинов, 55), 9. Темурхўжа Абдуҳолиқов (Шахбоз Эркинов, 78), 13. Александр Клецков, 14. Шерзодбек Каримов, 24. Даврон Ҳошимов, 27. Илҳом Суюнов (С), 29. Владимир Казаков, 34. Ойбек Қиличев (38. Аббос Маҳситалиев, 57).

Огоҳлантириш: Отабек Валижонов 38, 49, Алишер Тўҳтасинов, 65 - Акбар Исматуллаев, 14, Александр Лобанов,90.

Четлатиш: Отабек Валижонов, 48.

Бош ҳакам: Олим Толибжонов
Қанот ҳакамлари: Рафаэль Илёсов, Руслан Серазиддинов
Заҳира ҳаками: Олим Тўйчибоев
Назоратчи: Рашид Айбеков (барчаси Тошкентдан)

Абу АБДУНУЗАР, Андижон

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:02, 21.09.2012.
Ўқилди: 4385 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.