"Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Гарри Магуайр жамоада ўйнаши ҳақида гапирди.
"Менинг вазифам тайёр бўлиш ва имкон қадар яхши машқ қилиш. Кийиниш хонасида кимдандир машғулотимни қанчалик яхши деб сўрасангиз, барча машқларда қаттиқ ва рақобатбардош машқ қиламан, дейишади.
Мен буни исботладим, чунки бу мавсумда менга қайсидир клуб ёки Англия терма жамоасида ўйнаш имконияти берилса, ўзимни жуда яхши жойда эканлигимни ҳис қилардим, ўзим устимда жуда яхши ишлаяпман.
Ўтган мавсум барчани хафа қилди. Кўп ўйинчилар ҳақида гапиришимиз мумкин, шу жумладан мен ҳам. Ҳамма ҳам яхши ҳолатда эмас эди. Лекин бу мавсумда ўзимни руҳий ва жисмоний ҳолатда яхши ҳис қиляпман. Ҳар сафар асосий таркибда майдонга тушганимда, ўзимни баҳоладим ва ҳаммасини яхши бажардим.
Лекин “Манчестер Юнайтед”да ажойиб марказий ҳимоячилар борлигини ҳам тушунаман. Бизда дунёнинг энг юқори савиясида ўйнай оладиган тўртта марказий ҳимоячи бор. Мен, Лисандро Мартинес, Рафаэль Варан ва Виктор Линделёф.
Биз тўрт киши бўлганимиз яхши, биз рақобатлашамиз ва бир-биримизни турткилаймиз", - деди Магуайр The Athletic билан суҳбатда.