Кириш Регистрация

"Челси" Гави билан музокара ўтказди

Баҳо:
+ | -

"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячиси Гавининг трансфери учун ҳаракат қилмоқда.

AS нашри хабарига кўра, "кўклар" футболчининг ўзи билан трансфер масаласини муҳокама қилишган. Манбага кўра, учрашув анча муваффақиятли ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Барселона" Гави билан янги шартномани расмийлаштира олмагани футболчининг "Камп Ноу"даги келажагини хавф остига қўйганди. "Челси" ярим ҳимоячига анчадан бери кўз тикиб келмоқда, бироқ унинг шартномасини узайтириш "кўклар"ни келишувдан қайтишга мажбур қилди.

Жорий мавсумда Гави Испания чемпионатида 1 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. 18 ёшли ярим ҳимоячи амалдаги Golden Boy мукофоти соҳиби ҳисобланади.

Киритилди: 12:16, 11.04.2023.
Ўқилди: 3351 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.