Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ҳабибнинг отаси орзу қилган жанг. Нурмагомедов UFC афсонаси билан жангга тайёрланяптими?

Баҳо:
+ | -

Ҳабиб Нурмагомедов профессионал фаолиятини 2020 йилда якунлаган. Шундан бери жангчининг мухлислари мўжизага ишониб, Ҳабибнинг октагонга қайтишини кутмоқда. Аммо ҳозирча афсона ўз сўзида турибди. У онасига бошқа ҳеч қачон UFC’да жанг қилмасликка ваъда берган. Тўғри, Ҳабиб бошқа спорт турлари ҳақида ваъда бермаган. Шу кунларда у ўз мухлисларига яна бир бор умид уйғотувчи хабар қолдирди.

“Бургут” ўзининг Instagram саҳифасида машғулот қилаётган видеосини илова қилган ҳолда янги пост эълон қилди. У қайтаётгани ҳақида ёзди ва ҳатто аниқ саналарни ҳам айтди: “Июль. Мен тайёр бўлишим керак (MMA эмас)”.

Мухлислар дарҳол Ҳабиб фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган вариантларни излай бошлади. Кимдир уни футболда, яна кимдир боксда кутмоқда. Аммо Нурмагомедовнинг афсонавий Жорж Сен-Пьер билан грепплинг қоидалари асосида жанг ўтказиши ҳақидаги таклифлар жуда қизиқ кўринмоқда. UFC’нинг икки қаҳрамони сайёрадаги энг яхши промоушенда ўзаро учрашишга ҳаракат қилган, лекин ҳар доим нимадир тўсқинлик қилиб қолганди. Ҳозир бунинг учун имконият бор. Беллашувда иккиси ҳам ортиқча зарар кўрмайди, чунки жанг грепплинг қоидаларига мувофиқ ўтказилиши мумкин. Ҳеч қандай кўкарган юзлар ҳамда лоу-киклар бўлмайди.

Сен-Пьер Ҳабиб билан эҳтимолий жанг ҳақидаги хабарга муносабат билдиришга улгурди. Ва, афтидан, UFC шон-шуҳрат зали аъзоси бундай ёрқин кўргазмали жангга қарши эмас.

"Биласизми, агар бу яхши ташкил этилган жанг бўлса ва ундаги маблағ хайрли ишга, хайрияга кетса, нега бундай бўлмасин? Балки мен яна мусобақада қатнашарман, лекин ниманидир исботлаш учун эмас, ер юзидаги энг кучли одам бўлишга интилиш учун эмас. Мени ҳозир бу қизиқтирмайди. Аммо курашни синаб кўриш мумкин. Мен ҳеч қачон “ҳеч қачон” демайман".

Албатта, UFC бу икки шахс ўртасида жанг ташкил қилиши мумкин. Бундан ташқари бу тўқнашувни WWЕ промоушени ҳам ташкил этишга қизиқиш билдирган. Аммо Ҳабиб унда қатнашмайди, бунга шубҳа йўқ. У ўзи қатнашган барча спорт турларида, хоҳ MMA, хоҳ футбол бўлсин, бор кучи билан курашган ва саҳналаштирилган жангларда қатнашмайди. Аммо курашчига қарши чиқиш ва буни “унинг ҳудудида” қилиш — ажойиб иш бўлади.

Ҳабиб бу жанг учун қайтиши мумкин, шунингдек, Сен-Пьерга қарши баҳс унинг отаси Абдулманап Нурмагомедовнинг орзуси эди. Афсонавий мураббий ўз интервьюсида бу ҳақда гапирган. Айнан шунинг учун ҳам Ҳабиб қайтиши мумкин. Ҳатто битта жанг учун. Бу, албатта, фантастик жанг бўлади ва бутун сайёрадаги миллионлаб мухлисларни экран қаршисига тўплайди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:35, 11.04.2023.
Ўқилди: 3088 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.