Кириш Регистрация

Ди Лоренцо: "Милан"га қарши ўйинда бизда қўрқув йўқ"

Баҳо:
+ | -

"Наполи" сардори Жованни ди Лоренцо "Милан"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финали биринчи учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Жамоаларнинг А Сериядан ўрин олган яқиндаги учрашуви неаполликлар учун фалокат билан якунланди - ўз майдонида 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Чоршанба куни жамоалар Чемпионлар лигаси доирасида "Сан-Сиро"да ўйнашади.

"Ўйлашимча, "Милан"га қарши сўнгги ўйинимиз ҳақида аллақачон кўп нарса айтилган, саҳифани варақлаш ва бу мағлубиятни унутиш вақти келди. Биз яхши тайёргарлик кўрдик. Бизда қўрқув йўқ, чунки ўша куни биз ўзимизда эмас эдик. Эртага бошқача бўлади", - деди 29 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси матбуот анжуманида.

Киритилди: 00:44, 12.04.2023.
Ўқилди: 809 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.