"Лестер Сити" футболчиси кейинги мавсумдан каттароқ клубга ўтиши мумкин. Хабарларга кўра, "Ньюкасл" "тулкилар" ҳужумчиси Харви Барнсга қизиқиш билдирмоқда.
Агарда "Лестер" мавсум охирида Чемпионшипга тушиб кетса, у ҳолда футболчиларини сотишига тўғри келади. "Ньюкасл" эса Барнс ва Меддисонни улар ичидан олиб қолади. Барнс айни дамда ҳафтасига 40 минг фунт маош олмоқда.