"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Карим Бензема Испания чемпионатида "Кадис"га қарши ўйинда майдонга тушиши кераклигини айтди.
"Бензема Чемпионлар лигасида "Челси"га қарши ўйнаганидан кейин чарчаган футболчилар қаторига кирмайди. Ўйлайманки, у эртага "Кадис"га қарши ўйнайди", - деди Анчелотти матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анчелотти Тони Кроос ва Винисиус Жуниор Чемпионлар лигаси нимчорак финалида "Челси" билан ўйиндан кейин ортиқча юк бўлган "Кадис" билан ўйинни ўтказиб юборишини айтган эди. Бу футболчилар эртага дам олишади, аммо "Челси"га қарши жавоб ўйинида майдонга қайтишади.