Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Асрор Алиқулов: "Рақибга тўпни топшириб қўйдик"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 6-тури доирасида ўз майдонида “Сурхон”га қарши майдонга тушиб 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган “Қизилқум” клуби бош мураббийи Асрор Алиқулов дуранг адолатли бўлгани, учрашувларнинг бошланиш вақтлари, Диёр Раҳматуллаев ва майдонга туширилган тажрибали футболчилар ҳақида фикр билдирди.

"Бугун ўйинни яхши бошладик, вазиятни ўз томонимизга оғдиришга ҳаракат қилдик, аммо бунинг уддасидан чиқа олмадик. Қолаверса, иккинчи бўлимда бироз чарчаб қолдик ва тўпни рақибга топшириб қўйдик. Умуман, дуранг адолатли бўлди дея оламан”, - деди мураббий.

“Бугун учрашувнинг охирги дақиқаларида рақиб чарчаб қолганидан фойдаланишимиз лозим эди. Аммо, ўйинни ўз қўлига оладиган футболчи, креативлик етишмади. Шуни ҳисобга олиб бироз тажрибаси юқори футболчиларни майдонга туширган эдим. Улар ишончни унчалик оқлай олишмади”.

“Ўйин вақтлари бўйича жамоаларга бирдек имконият бериляпти. Барчада имконият бир хил. Шунчаки, футболчилар ўз жамоаларига профессионалларча муносабатда бўлсалар етади”.

“Диёр Раҳматуллаевга имкон бериляпти. Аввалги турда “Пахтакор”га қарши ҳам майдонга туширган эдик. У захирадаги ягона вингер футболчи. Унга имконият беришга ҳаракат қилаяпмиз. Бугун унинг позициясига Шерали Жўраевни туширдик. Чунки бугун бизга тажриба керак эди” - деди Алиқулов.

Киритилди: 23:36, 14.04.2023.
Ўқилди: 862 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.