"Валенсия" дарвозабони Гиорги Мамардашвили ушбу мавсум охирида испан клубини тарк этиши мумкин, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.
Вазиятни 22 ёшли грузиялик дарвозабонга қизиқиш билдираётган "Челси" ва "Тоттенхэм" клублари кузатиб бормоқда. Шунингдек, футболчининг агенти тахминан 10 кун аввал “Лестер” вакиллари билан учрашгани қайд этилган.
Мамардашвили ўтган йилнинг ноябр ойида "Валенсия" билан 2027 йилнинг июнигача янги шартнома имзолаган, унинг товон пули 100 миллион евро.
Жорий мавсумда дарвозабон “кўршапалаклар” сафида барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, шулардан 7 тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.