"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Челси" хўжайинлари ва жамоа футболчилари ўртасидаги суҳбатга изоҳ берди.
Суҳбат “кўклар” “Брайтон”га 2:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин кийиниш хонасида бўлиб ўтди. Миш-мишларга кўра, хўжайинлар ўйинчиларга трансферлар учун 600 миллион евро сарфлаганликларини, лекин улар ҳали ривожланишни кўрмаётганликларини айтишган.
"Челси" хўжайинларининг футболчилар билан суҳбати уларга мотивация бериши мумкин. Жамоа ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда, шунинг учун бу каби нарсалар футболчиларни яхшироқ ўйнашга ёрдам беради. "Реал Мадрид" президенти ҳар ўйиндан кейин кийиниш хонасига кирса, мен жуда хурсанд бўлардим" - деди Анчелотти матбуот анжуманида.