Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Боэли «қайта қуриш»ни қайси мураббийга ишониб топширади?

Баҳо:
+ | -

Лондон жамоасининг мураббийлик лавозимига асосий даъвогарларни таҳлил қиламиз.

Фрэнк Лэмпард

Дастлаб, «Челси» афсонаси бир неча ойга клубга чақирилди: унинг расмий лавозими - бош мураббий вазифасини бажарувчи холос. Грэм Поттерни ишдан бўшатиш ортида ҳеч қандай кейинги режа йўқ эди ва энг яхши номзодларнинг рад этилиши Тодд Боэлини Лэмпард вариантига олиб келди. Фрэнкнинг ўзи вақтинчалик ишчи сифатидаги ролини яхши билади, у матбуот анжуманларида буни тан олади. Аммо Лэмпард шу ёзда жамоага таклиф қилинса, тўлиқ ставкали ишдан бош тортадими? Мавсум якунига қадар қолган вақт унинг учун барчасини исботлаш учун яхши имкониятдир. Бироқ ҳозирча Лэмпард муваффақият қозона олмади - учта ўйинда учта мағлубият. Агар лондонликлар Чемпионлар лигасидан чиқиб кетса, унинг «Стэмфорд Бриж»да қолиш имконияти нолга тушади.

Юлиан Нагельсманн

Поттер ишдан бўшатилиши биланоқ Ғарб матбуоти дарҳол «Бавария»нинг собиқ мураббийини «Челси»га боғлади. Нагельсманнинг номзоди жуда равшан бўлиб туюлди: у Мюнхенни зўрға тарк этган ва Поттернинг муносиб ўринбосарига ўхшаб кўринарди.

Орадан бир-икки ҳафта ўтиб, ҳеч нарса ўзгармади: ўша пайтдагидек, 35 ёшли немис «Челси»даги лавозимга асосий номзодлардан бири саналади. Sky Sports хабарига кўра, Нагельсманнинг агентлари аллақачон «кўклар» ва «Тоттенхэм» билан боғланишган, улар ҳам мураббий изламоқда, бироқ Юлиан мавсум оралиғиданоқ иш бошламоқчи.

Луис Энрике

«Барселона» ва Испания терма жамоасининг собиқ мураббийи бир неча ойлардан бери ишсиз эди, лекин у ҳақиқатан ҳам клублар футболига қайтишни хоҳлайди. Нагельсманн каби Энрике ҳам «Челси»даги ўрин учун асосий даъвогарлар қаторида ва аллақачон Лондонга интервью учун келган. Испаниялик ҳатто аэропортда эътиборга тушиб қолди ва ундан қисқа интервью олинди, фақат у «Челси» ҳақидаги барча саволларга жавоб беришдан моҳирлик билан қочди.

Жозе Моуриньо

Кўпчилик «Челси» мухлислари учун португалияликнинг қайтиши ушалмас орзу бўлса керак. Моуриньо ҳамон клуб тарихидаги энг муваффақиятли мураббий ва унинг «Рома»даги фаолияти ҳали ҳам яхши. Ўтган мавсумда Моуриньо римликлар билан Конференсиялар лигасида ғолиб чиқди, бу мавсумда у Европа лигаси учун курашмоқда ва А Сериянинг кучли учлигида. «Рома» сўнгги тўрт йил ичида биринчи марта Чемпионлар лигасига қайтиши мумкин.

Албатта, «Челси» Моуриньони сотиб олишга мажбур бўлади, чунки унинг римликлар билан шартномаси 2024 йилгача амал қилади. «Стэмфорд Бриж»га ўтиш португалияликка «учинчи мавсум синдроми»дан, унинг бутун фаолиятини қийнаётган одатий касалликдан қочиш имконини беради. Аммо ҳозирча бу тайинлов ҳақиқийдан кўра фантастикроқ кўринади. Бундан олдин Моур ва Абрамовичнинг муносабатлари яхши бўлган холос.

Маурисио Почеттино

Аргентиналик мураббий «Тоттенхэм»да ажойиб ишлади ва лондонликларни янги босқичга олиб чиқди, бироқ шундан сўнг Почеттинонинг фаолияти тўхтаб қолди: аввалига у бир йилдан кўпроқ вақт ишламади, кейин эса «ПСЖ»да унчалик муваффақиятли бўлмаган бир ярим мавсум ўтказди.

Киритилди: 21:57, 18.04.2023.
Ўқилди: 1748 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.