"Онлайн викторина" бошланишига 10 дақиқа қолди. Олдиндан айтамиз, бу галги викторина саволлари бироз мураккаброқ. Аслида викторинада иштирок этиб келаётган мухлислар бундай саволларга анча ўрганиб қолишди ва бу саволлар уларга унчалик қийинчилик туғдирмаса керак.
Соат 19:00дан бошлаб Онлайн викторина бўлимига (мобиль-версия ва веб-версия) ўтиб, тест саволларига жавоб бера бошлашингиз мумкин. Ҳозир эса саволлар билан танишиб туринг (жавоб вариантлар онлайн викторина бўлимида):
Онлайн викторина-9 саволлари
1. Футболчи ён чизиқдан тўпни қоидага хилоф равишда (масалан, бир қўл билан) ўйинга киритди. Тўп эса рақиб футболчисига тушди ва у гол урди. Ҳакам қандай қарорга келиши лозим?
2. Ўйин пайтида тўп майдонга кирган захира ҳакамига тасодифан тегиб кетди. Ҳакамнинг қарори?
3. Жарима майдончаси ташқарисида стандарт вазиятга амалга оширилмоқда. Ҳимояланаётган жамоа жарима майдончаси ичида жонли девор ўрнатди. Жонли девор ёнига ҳужум қилаётган жамоа футболчиси туриб олди. Жарима тўпини тепиш учун хуштак чалинганидан кейин, аммо ҳали тўпни футболчи тепгунига қадар қуйидаги вазият содир бўлди: жонли деворда турган футболчи ўз ёнида турган рақиб футболчисининг юзига урди, ҳужумчи ҳам унга зарба билан жавоб қайтарди. Бу пайтда эса жарима зарбаси ижро этилди ва у дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Ҳакам ҳар иккала футболчини майдондан четлатганидан сўнг, ўйинни қандай давом эттириши лозим?
4. 11 метрли жарима нуқтаси атрофида ҳужумчи ва дарвозабон тўп учун кураш олиб боришмоқда. Ҳужумчи елкаси билан дарвозабоннинг елкасига туртди. Дарвозабон йиқилиб тушди ва ҳужумчи гол урди. Ҳакамнинг қарори?
5. Ҳужум қилаётган жамоа футболчиси тўпга зарба берганидан кейин тўп бўш дарвозага кириб бормоқда. Ҳеч бир футболчи тўпга етиб бора олмайди. Ҳакам эса тўп ҳали дарвоза чизиғини кесиб ўтмасидан аввал гол бўлганлиги ҳақида хуштакни чалди. Бироз эртароқ хуштак чалиб қўйганини билган ҳакам қандай қарор қабул қилиши лозим?
6. Тўп майдон марказида қоида бўйича тўғри ўйинга киритилди (олдинга йўналтирилди). Аммо шамол таъсирида тўп ортга ҳаракатлана бошлади ва ҳеч кимга тегмасдан тўпни ўйинга киритган жамоас дарвозасига кирди. Ҳакамнинг қарори қандай бўлиши лозим?
7. Бурчак тўпи амалга оширилаётган пайтда ҳимояланаётган жамоа футболчиси сақлаши лозим бўлган масофа (9,15 м) қайси нуқтадан ҳисобланади?
8. Ҳакам қайси вақтдан бошлаб ҳакам ўйинчиларни жазолаш ҳуқуқига эга бўлади?
9. Тўп ҳакамга тегиб, ён чизиқдан майдонни тарк этди. Ҳакам ўйинни қай тариқа давом эттиришга кўрсатма беради?
10. Қуйидаги жавобларда тўп дарвозага киритилса ҳам (ҳеч кимга тегмасдан), инобатга олинмайдиган ҳолатлар кўрсатилган. Уларнинг орасидан нотўғри жавобни белгиланг.
11. Дарвоза олдидан эркин зарба амалга ошираётган футболчи тўпни дарвозабонга узатди ва дарвозабон уни жарима майдончаси ичида қўли билан ушлаб олди. Ҳакамнинг қарори?