Чемпионлар лигасининг ярим финалида “Милан” ва “Интер” баҳс олиб боради. Жамоалар тарихда илк бор бир мавсумда бешта ўйин ўтказишади.
А Серияда жамоалар иккита ўйин ўтказишди - биринчи учрашувда "Милан" ғалаба қозонди (3:2), иккинчисида "Интер" (1:0). Суперкубок баҳсида яна бир ўйин бўлиб ўтди - "Интер" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
9-10 май кунлари Чемпионлар лигаси 1/2 финалининг илк ўйини бўлиб ўтади. Жавоб ўйини 16-17 кунлари бўлиб ўтади.