Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Шавкат Муллажонов: “Олимпия”нинг асосий мақсади, иқтидорли, ёш футболчиларни тарбиялаб бериш”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги “F” гуруҳи, 1-туридан ўрин олган “Олимпия” – “Навбаҳор” (1:4) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Олимпия” бош мураббийи Шавкат Муллажонов иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Мезбонлар устози ўз сўзини одатдагидек ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Ассалому алайкум! Ушбу ўйин мен учун ҳам фаолиятимдаги янгилик бўлди. Биринчи лигада қандай, Суперлигада қанақа ўйнаш лозимлигини билиб олдим. Жамоамиз ёш. Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичига чиққанлигимиз йигитларга мотивация, тажриба тўплаш имкониятини беради. Йигитларда тажриба етишмаган бўлсада, иштиёқ кучли бўлди. Бу ерда ҳисобнинг қандайлиги эмас, асосан тажриба тўплаш, чиройли ўйин кўрсатиш асосий мақсадимиз бўлди. Бир пайтлари "Навбаҳор"га мухлислик қилган футболчилар энди ушбу жамоага қарши майдонга тушишди.

- Шогирдларингиз гол уришганидан сўнг, уларда иштиёқ кучайиб кетди. Аммо ҳимояни эсдан чиқаришди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Жамоамиз асосан ёшлардан иборат. Иштиёқ бўлгани билан барибир рақиб қарши ҳужумда жазолаб кетди. Энди тажрибали рақибга қарши қандай ўйнаш кераклигини билиб олдик. Бу жамоамизнинг эндигина иккинчи ёки учинчи ўйини ва камчиликлар бўлиши табиий. Кейинги баҳсларда ушбу хатолар устида ишлаймиз.

- Мабодо, “Олимпия” ўз дарвозасидан 3-тўпни олиб чиқмаганида, сизнингча, ўйин натижаси қандай тус олган бўларди?

- Иккита тўп фарқи билан ортда бораётганимизда, шогирдларим ҳисобни қисқартиришганидан сўнг, йигитларда иштиёқ кучайганди. Аммо ўз дарвозамиздан учинчи тўпни олиб чиққанимиздан сўнг, уларнинг руҳияти “синиб” қолди. Бутун учрашув давомида кучли рақибга қарши прессинг қўллаш қийин экан.

- “Олимпия” ёш жамоа ва “Навбаҳор” сингари кучли рақибга қарши майдонга тушиш футболчилар учун фойда бўлса керак?

- Албатта, бу ёш футболчиларга фойда беради. Бундай ўйинларда натижа муҳим эмас, асосийси, тажриба тўплаш. Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи доирасидан ўрин олган кейинги 2 та учрашувдан сўнг, йигитларда ўзларига бўлган ишонч янада ортади, менимча. Бу 15-17 ёшли футболчилар учун тажриба тўплаш имкониятини бериши табиий.

- Бу энди жамоанинг келажагига оид савол. “Олимпик”, “Олимпик-фарм” жамоаларидан сўнг, “Олимпия”нинг олдига Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилади. Мабодо, Худо кўрсатмасин, бу миссия ўхшамай қолса, бу жамоанинг келажакдаги режаларига салбий таъсир ўтказмайдими?

- “Олимпия”нинг асосий мақсади, иқтидорли, ёш футболчиларни тарбиялаб бериш. 2006-2007 йиллардан туғилган футболчилардан ташқари, улардан кейинги авлод футболчилари етишиб чиқишмоқда. Бир давра ўйнаганимиздан сўнг, футболчиларимизга бошқа кучли жамоалардан таклифлар бўлса, биз хурсанд бўламиз ва бажонидил ўша таклифни қабул қиламиз. Бу футболчиларнинг ўзларига ҳам яхши. Одил Аҳмедов академиясининг асосий мақсади, ўзбек футболига иқтидорли футболчиларни етказиб бериш.

Киритилди: 09:04, 20.04.2023.
Ўқилди: 1768 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4308]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3851]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2335]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2196]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2169]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2045]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1937]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1855]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1494]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик