Дани Алвес зўрлаш иши туфайли қамоқдан озод этилишини сўради.
"Барселона" ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Каталониядаги тунги клубда қизни зўрлаганликда айбланиб, январь ойидан бери ҳибсда сақланмоқда. Унга 12 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Бугун эрталаб Алвеснинг адвокатлари яна судьядан мижозни вақтинчалик озод қилишни сўрашди. Адвокатлар, жабрланувчи билан жинсий алоқа ўзаро келишув асосида бўлганлиги билан олдиндан озод қилиш зарурлигини таъкидламоқда.
Далил сифатида адвокатлар тунги клубда кузатув камералари томонидан олинган суратлар бўйича эксперт хулосасини тақдим этди. Ҳимояга кўра, суратлар судланувчи ва жабрланувчининг жинсий алоқа қилишдан олдин ноз-карашма қилгани, бирга рақсга тушгани ва ичишганини, Алвес буни қилганидан кейин қиз ўз ихтиёри билан ҳожатхонага кирганини тасдиқлайди. Бундан ташқари, адвокатлар судни Дани Испанияни тарк этмаслигига ишонтиришга ҳаракат қилишди.
21 февраль куни Каталония суди худди шу далилларга асосланиб, Алвесни озод қилиш ҳақидаги илтимосни рад этган эди.













