Робби Сэвидж "Манчестер Юнайтед" ўйинига салбий баҳо берди.
"Манчестер Юнайтед" Европа лигаси 1/4 финали жавоб учрашувида "Севилья"га имкониятни бой берди (0:3).
"Манчестер Юнайтед" учун даҳшатли оқшом. Давид Де Хеа учун даҳшатли оқшом. Бу даҳшатли.
Келинг, икки ўйинда ўтказиб юборилган бешта гол ҳақида ўйлаб кўрайлик. Биринчи ўйинда иккита автогол. Жамоа жавоб ўйинида рақибга биринчи ва учинчи голларни тақдим этди. Ҳеч қандай баҳона йўқ. "Ливерпул"дан учралган 0:7 ҳисобига ўхшайди.
Баъзи футболчилар фаолияти давомида "Манчестер Юнайтед"да ўйнашади. Уларнинг орқага йўли борми? Ўйлайманки, бундан кейин бу футболчилардан баъзиларининг клубда қолишлари қийин бўлади.
Ўйин шуни кўрсатдики, агар баъзи ўйинчилар формада бўлмаса, жамоада қийинчиликлар бўлади", - деди уэльслик собиқ ярим ҳимоячи ва "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси.