"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти сўнгги 4 ой ичида ўз ўйинчилари неча кун дам олишганини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, “Қироллик клуби” эртага Испания чемпионатининг навбатдаги турини “СантЬяго Бернабеу”да “СелЬта”га қарши ўтказади.
"Мени футболчиларга кўп дам олиш кунлари берганликда айблашяптими? Қаранг, охирги 4 ой ичида “Реал” футболчилари атиги 8 кун дам олишди. Тушунишингиз керакки, биз ҳар уч кунда ўйнаймиз”, - деди Анчелотти матбуот анжуманида.
Ҳафта бошида Мадриднинг “Реал” клуби Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқди ва унда “Манчестер Сити”га қарши баҳс олиб боради. “Шаҳарликлар” билан илк учрашувга уч кун қолганида “қаймоқранглилар” Испания кубоги финалида “Осасуна” билан тўқнаш келишади.