Кириш Регистрация

Ковачичнинг вакиллари Лондонга йўл олишди

Баҳо:
+ | -

"Челси" ярим ҳимоячиси Матео Ковачич "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин.

Хабарларга кўра, хорватиялик ярим ҳимоячининг вакиллари Лондонга йўл олишган ва у ерда футболчининг "Манчестер Сити"га эҳтимолий трансфери бўйича музокараларнинг биринчи босқичини ўтказишади. Ковачичга "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг шахсан ўзи қизиқмоқда.

28 ёшли ярим ҳимоячи 2019 йилдан буён "Челси"га тегишли. Жорий мавсумда у клуб сафида барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:18, 21.04.2023.
Ўқилди: 2249 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.