Кириш Регистрация
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
17/03 22:45 Спортинг 5-0 Буде-Глимт
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-2 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм 1-2 Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум 0-1 ОКМК
18/03 22:45 Барселона - Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария - Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль - Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм - Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо

Эллардайс: "Агар Артетани ўрнида бўлганимда Гвардиола Зинченко ва Жезусни менга сотмаган бўларди"

Баҳо:
+ | -

"Болтон" ва "Вест Хэм" клублари собиқ бош мураббийи Сэм Эллардайс 2022 йилнинг ёзида "Манчестер Сити"дан "Арсенал"га кўчиб ўтган Александр Зинченко ва Габриэль Жезус ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Пеп Артетага сотган футболчилари орқали яхшилик қилди. Ишончим комилки, мен "Арсенал" мураббийи бўлганимда ва Гвардиоладан менга Жезус ва Зинченкони сотишни сўрасам, у "қўйсангчи, Сэм" деган бўларди. Ҳеч ким ўз рақибларига ўйинчиларни сотишни истамайди, айниқса бу икки футболчини.

Зинченко ва Жезус бошқа янги келганлар каби "Арсенал"нинг ўйинига катта таъсир кўрсатмоқда" - деди Эллардайс No Tippy Tappy Football Podcast билан суҳбатда.

Зинченко жорий мавсум “Арсенал” сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

 

Киритилди: 20:59, 21.04.2023.
Ўқилди: 2765 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.