Англия чемпионатининг ўттиз иккинчи туридан ўрин олган учрашувда "Арсенал" "Саутгемптон" билан ўйинда ўйиннинг сўнгги дақиқаларида иккита гол уриб, мағлубиятдан аранг қутулиб қолди. "Авлиёлар"нинг испаниялик мураббийи Рубен Селлеснинг фикрича, унинг жамоаси бу ўйинда икки очко йўқотди.
"Ўйлашимча, биз бошиданоқ юқори босим билан мақсадларимизни эълон қилган эдик, гарчи "Арсенал" ёки "Манчестер Сити" каби кучли жамоаларга қарши бу тарзда ўйнаш жуда қийин бўлса ҳам. Биз характер кўрсатдик, нималарга қодир эканимизни кўрсатдик. Икки очко йўқотилди, лекин ниманидир кўрсата олдик", - деди Селлес BBC Sport нашрига.
"Саутгемптон" навбатдаги баҳсда "Борнмут" билан ўйнайди.