"Барселона" футболчиси жамоани тарк этмоқчи эмас. Хабарларга кўра, жамоа ҳимоячиси Маркос Алонсо Каталонияда қолмоқчи. Испания терма жамоаси аъзосига "Интер" қизиқиш билдирмоқда.
У ўтган мавсумда "Барселона"га эркин агент сифатида келган эди. Алонсонинг амалдаги битими 2024 йилда якунланади. Айни дамда футболчининг товон пули 50 миллион еврога тенг.