Эрик тен Хаг "Манчестер Сити" бу мавсумда треблга эришишини истамайди.
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи 3 июнь куни "шаҳарликлар"га қарши Англия кубоги финали олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз бор кучимизни берамиз ва мен "ҳамма нарса" десам, бу ҳамма нарсани англатади. 100 фоиздан ортиғини бера олмайсиз, аммо мухлислар бизга таяниши мумкин.
Биз "Сити"га қарши бор кучимизни беришни истаймиз, биз буни мухлислар учун қилмоқчимиз. Биз мукаммал ўйнашимиз керак ва бу мавсумда бизда шундай ўйинлар бўлди. Биз яна шундай ўйнашимиз керак.
Айни пайтда биз бошқа нарсага эътибор қаратишимиз керак – Премьер-лигада кучли тўртликка киришимиз керак", — деди тен Хаг.