Кеча "Актобе" клуби ўз майдонида Премьер-лиганинг қолдирилган учрашувида "Акжайик"ни қабул қилди. Кутилмаганда, актобеликлар 3:4 ҳисобида ютқазиб қўйишди.
Ўйиннинг биринчи бўлимида меҳмонлар 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. 58-дақиқага келиб, "Акжайик" футболчиси Стойчев ўзининг ўйиндаги учинчи, жамоасининг тўртинчи голини киритиб, ҳисобни 0:4га етказди. Шундан сўнг "Актобе" 60, 63 ва 66-дақиқаларда 3та гол уришга муваффақ бўлди. Мезбонларнинг учинчи гол Александр Гейнрих ҳисобига ёзилди. Аммо қолган 25 дақиқада актобеликлар дарвозаларга бошқа тўп кирита олишмади ва аламли мағлубиятга учрашди.
Темур Кападзе ва Александр Гейнрих ўйинда тўлиқ ҳаракат қилишди. Марат Бикмаев эса дисквалификация туфайли бу ўйинда иштирок эта олмади.
Мазкур мағлубиятдан кейин "Актобе"нинг очколари сони 38талигича қолди ва жамоа 6-ўринда қолди. Владимир Муханов шогирдлари ҳисобида яна битта қолдирилган ўйин бор.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Владимир Муханов мағлубият учун барча айбни ўз зиммасига олди ва клуб раҳбариятидан истеъфо чиқаришларини сўраб мурожаат қилишини айтиб ўтди.
Актобе - Акжайик 3:4 (0:3)
Голлар: Забродин 8 (0:1), Стойчев 21 (0:2), Стойчев 45 (0:3), Стойчев 58 (0:4), Кенжисариев 59 (1:4), Байер 63 (2:4), Гейнрих 66 (3:4)
Актобе: Павлов (Сидельников 31), Бадло, Примус, Смаков, Байер, Хайруллин, Кенжисариев, Ковальчук (Климавичус 88), Землянухин (Аймбетов 31), Гейнрих, Кападзе