Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ҳиндистон бизни кейинги босқичга олиб чиқди

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати гурух босқичининг якуний ўйинида Сурия ўсмирларига 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди. Яхшиямки, гурухнинг яна бир ўйинида Ҳиндистон ўсмирлари сўнгги дақиқаларда Хитой дарвозасига гол уриб, 2:2 ҳисобини қайд этишди. Бу натижалардан сўнг Сурия гурухда биринчи, Ўзбекистон эса иккинчи ўринни олди.

Ўйининг илк дақиқалариданоқ, вакилларимиз бироз ҳаяжонланишди. Сурия ёшлари эса бор эътиборларини ҳужумга қаратишди. Рақибларимиз 4-дақиқада ҳимоячиларимизнинг хатоларидан сўнг, ўзларининг илк хавфли ҳужумларини уюштиришди. Қанотдан Муҳаммад Рабий Сурур бир неча ҳимоячиларни алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба йўллади, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади. Дастлабки 8 дақиқада, Сурия ўсмирлари иккала қанотдан ҳужумлар ташкил қилишди. Ниҳоят 9-дақиқага келиб, ўсмирларимиз ҳам жавоб ҳужумларини уюштиришди. Ўнг қанотдан Равшанбек Хурсанов узатиб берган тўпни жарима майдончаси ичида ҳужумчимиз Достонбек Ҳамдамов эгаллаб олиб, дарвоза томон зарба берганди. Унинг зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди. 17-дақиқада Алишер Мирзаев Холид Иброхим дарвозаси томон зарба йўлади. Зарба кучсиз чиқани учун дарвозабон ҳеч қандай қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

Ўйининг 20-дақиқасига келиб, сурияликлар Муҳиддин Одиловга нисбатан қўполлик ишлатишди. Учрашув бош ҳаками рақибларимиз томон жарима эарбаси белгилади. Жамшид Болтабоевнинг 28 метрлар масофадан йўлаган жарима зарбаси ноаниқ чиқди. Ҳимоядаги кичик хатоликдан сўнг, 31-дақиқада Субий ал-Ҳусний ўйинда ҳисобни очиб, Сурияни олдинга олиб чиқди. Голдан кейин, кураш асосан майдон марказида кечди. Шу тариқа Сурия ёшлари танаффусга кичик устунлик билан чиқиб кетишди.

Ҳисобда ортда қолаётган вакиларимиз, иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалариданоқ бор эътиборларини хужумга қаратишди. Хужумлар асосан Муҳиддин Одилов томонидан ташкил қилинди. Муҳиддин Одилов 51, 55-дақиқаларда дарвоза томон зарбалар берди, аммо унинг зарбаларига ҳам бироз аниқлик етишмади. 58-дақиқада Акромжон Комиловга нисбатан ишлатилган қўполлик туфайли вакилларимиз жарима тўпи тепиш имкониятига эга бўлишди. Шоҳжаҳон Аббосовнинг жарима зарбасини дарвозабон Холид Иброҳим қийинчилик билан қайтара олди. 67-дақиқада Муҳиддин Одилов уч нафар ҳимоячини алдаб ўтиб, Шоҳжаҳон Аббосовни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқараётганда ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди.

Сурияликлар асосан қарши ҳужумларда ўз омадларини синаб кўришга ҳаракат қилишди. 78-дақиқада Исломбек Каримовнинг 20 метрлардан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон Холид Иброҳим қайтариб юборди. Бу вақтга келиб, Сурия тўлалигича ҳимояга ётиб олди. Ҳисоб эса ўйиннинг охиригача ўзгармади.

Гурухнинг яна бир ўйинида Хитой ўсмирлари Ҳиндистон устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишаётган эди. Агар ўйин шу ҳисоб билан тугаганда футболчиларимиз уйга қуруқ қайтишлари турган гап эди. Лекин ҳиндистонликлар ўйиннинг 90+5 (!) дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол этиб, бизнинг ўсмирларимизни шармандаларча уйга қайтишларидан қутқариб қолишди. Натижада Сурия гурухда биринчи, Ўзбекистон эса иккинчи бўлди. Энди бизни чорак финал ўйинида Жанубий Корея ўсмирлар терма жамоаси кутиб турибди.

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати
"D" гуруҳи, 3-тур
ЎЗБЕКИСТОН (U16) - СУРИЯ (U16) - 0:1 (0:1
Гол: Субий ал-Ҳусний (34)
Огоҳлантиришлар: Жамшид Болтабоев (53), Равшанбек Хурсанов (60) — Муҳаммад Рабий Срур (90+2)
Ўзбекистон: 1. Сарвар Каримов, 2. Жамшид Болтабоев, 3. Ислом Исмоилов, 4. Акромжон Комилов, 6. Улуғбек Давлатов (Шоҳжаҳон Аббосов 46), 7. Равшанбек Хурсанов, 9. Иброҳим Абдуллаев, 13. Алишер Мирзаев (Исломбек Каримов 43), 17. Достонбек Ҳамдамов (Жавоҳир Сиддиқов 66), 20. Отабек Шукуров, 23. Муҳиддин Одилов (С)
Сурия: 1. Холид Иброҳим, 2. Обеда Шарбек (Холид Курдугли 32), 6. Аҳмад Ашқар, 7. Умар Мшданий (Бакр Ғалюм 77), 8. Тарек ал-Муҳаммад Ҳандавий (С), 9. Муҳаммад Рабий Срур, 14. Мўмин Нажий (Фаҳмин Ҳасан 87), 17. Субий ал-Ҳусний, 20. Муҳаммад Бараъ Диёр Бакрли, 21. Жиҳод Басмар, 23. Маҳмуд Карзун
Ҳакамлар: Тома Маасаки (Япония), Отсука Харухиро (Япония), Хсу Мин Ю (Хитой Тайпейи), Стребре Деловски (Австралия)

D - Гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Сурия 3 1 2 0 2-1 5
2 Ўзбекистон 3 1 1 1 4-4 4
3 Хитой 3 0 3 0 4-4 3
4 Ҳиндистон 3 0 2 1 4-5 2
Манба: www.stadion.uz.

"Kuch Kuch Hota Hai"

 

Киритилди: 16:24, 27.09.2012.
Ўқилди: 6913 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.