Англия Премьер-лигасининг ҳал қилувчи паллалари яқинлашмоқда. Чемпионлик масаласини катта эҳтимол билан белгилаб берадиган ўйини олдимизда кутиб турибди. Биринчи ўриндаги "Арсенал" иккинчи поғонадаги "Манчестер Сити" майдонига сафар уйиштиради. Эртанги ўйин ҳар икки жамоа тақдирига қаттиқ таъсир ўтказиши кутилмоқда. Агарда "Арсенал" ғалабага эришса, Артета жамоаси етакчиликни саккиз очогача етказади. Ана унда, "шаҳарликлар" заҳирадаги ўйинларида ғалаба қозонгани билан, ҳаммаси "Арсенал"нинг қўлида бўлади.
Бордию, "Манчестер Сити" ғалабага қозонса, Гвардиола жамоасида бу мавсумда требл қилиш имконияти пайдо бўлади.
Дуранг натижа "Арсенал" зиёнига ишлайди ва бу Лондон жамоасиинг чемпионлик йўлида қаттиқ тормозланганини кўрсатади. Бу билан барибир "Манчестер Сити" қулай имкониятини сақлаб қолади.
"Шаҳарликлар" февраль ойида "Арсенал" майдонидан ғалаба билан қайтган эди. Ўшанда Де Брюйне, Грилиш ва Холанднинг голлари меҳмонларга уч очко тақдим этган. "Арсенал" ўша ўйин учун қасос олиши лозим. Аммо бу осон бўлмайди. Негаки, рақиб жуда кучли ва ўз уйидаги сўнгги 19 ўйиндан 17 тасини ғалаба билан тугатган. Тарих "Арсенал"нинг "Etihad"даги омадсизликларига кўп бора гувоҳ бўлган. Жумладан, Гвардиола даврида "Манчестер Сити" тўпчиларни олти марта, умумий ҳисобда 17-3 билан фақат мағлубиятга учратган. "Арсенал" охирги марта манчестерликлар майдонида 2015 йилнинг январида зафар қучганди.
"Арсенал", шунингдек, сўнгги 11 та АПЛ ўйинида бўлажак рақибга имкониятни бой бериб келмоқда. Микель Артета ўз даврида бирор марта "Манчестер Сити"ни мағлуб эта олмади. Бу жамоа испан мутахассисининг АПЛдаги ягона мағлубиятга учрата олмаган клубидир.
Жамоалар спорт формалари ҳақида
"Манчестер Сити" ўзининг энг юқори даражасида турибди. Бу жамоа барча мусобақаларнинг 12 та ўйинидан 11 тасини ғалаба билан тугатган. Биттагина, "Бавария" майдонидаги баҳс, дуранг билан якунланган. Гвардиола жамоаси охирги марта февраль ойида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлганди. Амалдаги чемпионлар охирги ўйинида "Шеффилд"ни мағлуб этган ҳолда ФА кубоги финалига йўл олганди.
"Арсенал" сўнгги ҳафталарда муаммолар гирдобида қолди. Лондон клуби "Ливерпуль" ва "Вест Хэм" майдонида дуранг қайд этди. Уйда эса 20 ўриндаги "Саутгемптон" билан баҳсда ҳам бир очко тўплади холос. Ундан олдинги учрашувлар йирик ғалабалар билан якунланган эди.
Жароҳатланганлар ҳақида
"Арсенал" учун муҳим фигура бўлган Вильям Салиба белидан жароҳат олган. У баҳсни ўтказиб юборади. Такехиро Томиясу ва Муҳаммад Эльненилар учун мавсум ўз ниҳоясига етган. Гранит Жака шамоллаш билан сўнгги баҳсда қатнашмаганди. У сафга қайтиши кутилмоқда.
"Шаҳарликлар" ҳимоячиси Натан Акедан фойдалана олмайди. Нидерландияликда мушак билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Де Брюйне, Рубен Диаш, Родри ва Жон Стоунзлар учрашувга тайёр бўлиши кутилмоқда.
Кимлар порлайди?
Холанд аллақачон 32 талик АПЛ рекордига етиб олганди. У келаётган ўйинда бу ҳисобни ошириш пайида бўлади. Де Брюйне Холандга ассистенлик қиляпти. Бельгиялик "Арсенал" билан сўнгги 10 та ўйинда 6 та гол ва 3 та ассист қайд этган.
"Арсенал" томонда ҳамманинг кўзи Роб Холдингга қаратилади. У Холандни зарарсизлантира оладими ёки йўқ деган саволга жавоб топиш керак. Январдаги кубок баҳсида инглиз ҳимоячиси бу ишни яхши бажарганди.
Букайо Сака "шаҳарликлар" дарвозасига йўл топа олган сўнгги вакил бўлиб турибди. Аке йўқ бўлгани сабаб инглиз ҳужумчиси яхши имкониятга эга бўлади. У Тео Уолкоттдан кейин илк бор "Сити" дарвозасини меҳмонда ишғол этган футболчига айланиши мумкин.
Ўйин ҳақида
Қаерда: Англия, Манчестер, Etihad Stadium
Старт: маҳаллий вақт билан 20:00, Тошкент вақти билан 23:59.
Транслация: Setanta Sports (Ўзбекистон ҳудудида)
Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади