"МЮ" футболчиси Шотландияга йўл олиши мумкин. Хабарларга кўра, "Рейнжерс" "қизил иблислар" дарвозабони Жек Батлендга қизиқиш билдирмоқда.
30 ёшли кипер айни дамда "Кристал Пэлас"да ижара асосида ҳаракат қилмоқда. У Эрик тен Хаг келганидан бери майдонга туширилмаган эди.