Кириш Регистрация
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза 0-1 Парма
08/12 22:00 Удинезе 1-2 Женоа
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте

"Лейпциг" Ольмога сўнгги таклифни юборди. Таклиф рад этилса, футболчи сотиб юборилади

Баҳо:
+ | -

Германиянинг "Лейпциг" клуби испаниялик футболчи Дани Ольмони жамоада сақлаб қолмоқчи.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, клуб раҳбарияти футболчининг вакилларига сўнгги таклифни беришди.

Маълум қилинишича, янги шартнома имзоланиши шарти билан Ольмо клубнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланади. Агар рад жавоби берилса, "Лейпциг" футболчини шу ёзда камида 30 миллион еврога сотиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, Дани Ольмо ўтган мавсумда Германия кубогини қўлга киритди. У 2020 йилнинг январь ойидан бери немис клубида ўйнамоқда. Transfermarkt портали 24 ёшли ярим ҳимоячини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 20:33, 25.04.2023.
Ўқилди: 905 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.