Златан Ибраҳимович ўрнига "Милан"нинг ҳужумини кучайтиришнинг яна бир варианти - "Болонья" ҳужумчиси Марко Арнаутович.
Рianetamilan.it сайтининг хабарига кўра, "россонерилар" болқонлик футболчига билдирмоқда.
Арнаутовичнинг 34 ёшга тўлгани бу трансфернинг амалга ошишига тўсқинлик қилмайди. Чунки, Стефано Пиоли тажрибали футболчиларга пул тикишдан бош тортмайди. Масалан, шу йилнинг сентябрь ойида 37 ёшга тўладиган Оливье Жиру. Бу мавсумда Арнаутович чемпионатда атиги ўн олтита ўйин ўтказган бўлса-да, саккизта гол урди. Арнаутович 2021 йилдан бери "Болонья" жамоасида ўйнаб келмоқда.