"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола марказий ҳимоячи Натан Аке муҳим ўйинда жамоага ёрдам бермаслигини айтди.
26 апрель куни "Манчестер Сити" Премьер-лига чемпионлиги учун курашда ҳал қилувчи рақиб "Арсенал" билан тўқнаш келади. Аке Чемпионлар лигаси доирасида "Бавария"га қарши ўйинда олган жароҳати туфайли ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.
"Натан Аке "Арсенал"га қарши ўйнай олмайди. Умид қиламанки, у тез орада ўз вазифасига қайтади", - дейди Гвардиола. - У "Реал" билан ўйингача тузалиб кетадими? Билмайман. Аммо ишончим комилки, биз бу позицияга мос футболчи топамиз”, - деди испаниялик мутахассис.