"Барселона" бош мураббийи Хави "ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси Серхио Бускетс ва Жорди Альба билан кечки овқат учун Каталонияга учиб келгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.
"Мен кейинроқ келдим - десертлар учун (кулади). Йўқ, улар менга Месси ҳақида ҳеч нарса дейишмади. Ҳозир буларнинг ҳаммаси тахминлар" - деди Хави.
Аввалроқ, Мессининг Каталонияга ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди.