"Ювентус" "Барселона" ярим ҳимоячиси Франк Кессьэни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Sport.es нашри.
Туринликлар кейинги мавсумда ўзининг ярим ҳимоя чизиғини тикламоқчи, шу сабабли ивуарлик футболчини жамоага олиб келмоқчи.
Айни дамда "Барселона" Кессьэга кейинги мавсумда маоши камайиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган, аммо футболчи бунга рози бўлмаган. Каталонияликлар Илкай Гюндоганни қўлга киритишга ва Сержи Бускетс билан шартномани узайтиришга муваффақ бўлса, ярим ҳимоячини сотиши мумкин.
Transfermarkt портали Кессьэни 28 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда футболчи 37 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.