"Челси" ярим ҳимоячиси Карни Чуквуэмека спорт фуқаролигини ўзгартириши мумкин.
talkSPORT хабарига кўра, Австрия терма жамоаси 19 ёшли ярим ҳимоячига фуқаролигини ўзгартиришни таклиф қилган. Эслатиб ўтамиз, футболчи Австриянинг Эйзенштадт шаҳрида туғилган, шу боис у маҳаллий яшаш учун рухсатнома олишга ва терма жамоада ўйнашга тўлиқ ҳақли.
Эслатиб ўтамиз, Австрия терма жамоаси мураббийи Ральф Рангник бўлиб, у Чуквуэмекага асосий таркибидан жой бериш ниятида. Қўшимча қиламизки, футболчи ҳали Англия миллий терма жамоасида дебют ўйинини ўтказмади.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларни инобатга олган ҳолда 14та ўйин ўтказди ва самарали ҳаракатлари билан қайд этилмади.