Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 0-0 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Эдуардо: «Ҳозирги «Арсенал» Венгер жамоасини эслатмоқда...»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби АПЛ 32-турида лигадан тушиб кетишга асосий «даъвогар»лардан бири «Саутгемптон»ни қабул қилиб, мағлубиятдан зўрға қутулиб қолди - 3:3.

Эҳ, бундан бир ойча олдин ҳам кўпчиликда Микель Артета шакллантирган қувноқ жамоанинг чемпионликни тантана қилишига шубҳа йўқ эди. Бироқ бугун АПЛ турнир жадвалида «канонирлар» ҳолати ўта ишончли эмас. Ҳар ҳолда, йўқотилган очколар сонини назарда тутсак, чемпионликка «Манчестер Сити» яқинроқ «олтин»ни роса соғинган Лондон клубига нисбатан. Асосийси, охирги ўйинларда кузатилган дурангларга қарамай, кўпчилик ҳозирги «Арсенал»га яхши баҳо бермоқда. Мана, жумладан, жамоанинг Хорватия/бразилиялик собиқ ҳужумчиси Эдуардо The Athletic нашрига берган интервьюсида Артета яратган «Арсенал» буюк Арсен Венгер даврини эслатиб юбораётганини яширмади.

- Биринчи навбатда, бугунги «Арсенал»нинг қайси ўзига хос хусусиятини эътироф эта оласиз?

Клуб орада маълум вақт суперюлдузлар билан шартнома тузиш йўлидан юрди, аммо натижа чиқмади. Чунки «Арсенал» тайёр футболчилар учун яратилган клуб эмас. Жамоавий уйғунлик олдинги «Арсенал» учун энг муҳим жиҳат эди. Менимча, бугун айни ўша сифатлар қайта кўзга ташланмоқда. Биласиз, охирги топ-юлдуз Пьер-Эмерик Обамеянг минг уринса-уринмасада, «канонирлар»га талаб даражасида ёрдам беролмади. Гап шундаки, жамоа ҳеч қачон бир ёки икки футболчининг индивидуал салоҳиятига таянган эмас. Таркибдаги ҳар бир футболчи гол уриш асносида ўйин боришини ўзгартириб юбориши керак, ҳаттоки, ҳимоячилардан ҳам ҳужумда фаоллик кутилади. Шахсий фикримча, Микель Артета клуб анъаналарини инобатга олиб, футболчилар билан якка тартиб эмас, умумий ҳолатда ишлашни йўлга қўйди. Чунончи, у «Арсенал» ўзагидан яхши хабардор. Муҳими, Микелнинг саъй-ҳаракатлари самарасиз кетмади. Бугунги «Арсенал»   машаққатли меҳнат ва кийиниш хонасида ҳамжиҳатлик - бирлик таъминлангани натижасидир.

- Демоқчисизки, олдинги мавсумлар жамоада ички муҳит яхши эмаслиги панд берган, шундайми?

- Йўқ, аввалги мавсум ҳақида сўз очмадим, шунчаки, ҳозир кийиниш хонасида бирдамлик борлигини таъкидлаяпман. Оддий мисол, Габриэль Жезус АПЛда беқиёс тажриба тўплаган ажойиб футболчи. Унинг жароҳатдан кейин сафга қайтгани жамоага сезиларли туртки бериши керак. Лекин бошланғич таркибдан кимларнинг жой олишлари муҳим эмас. Асосийси, барча йигитлар жамоа учун жон куйдиришяпти - етакчилар ҳам, захирачилар ҳам. Шундоқ кўриниб турибди, Артета футбол менталитети ва шахсий қарашларини йигитларга тўғри етказа олган, улар эса барчасини яхши қабул қилишган. Қисқаси, четдан қараганда, жамоада соғлом муҳит юзага келгани сезилмоқда. Айтишим шарт эмас, муҳит чемпионликни кўзлаган ҳар қандай жамоада ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Ҳа, Артета кийиниш хонасини бутунлай маҳв этган кўринади. Ҳар ҳолда, бемалол тахмин қилиш мумкинки, йигитлар мураббийга ҳурмат билан қарашмоқда.

- Қизиқ, Артета ва Венгер жамоалари ўртасида қандай ўхшашликлар кўзга ташланмоқда?

- Бугунги «Арсенал» ўйин чизмаси ва ишга умумий ёндашув бўйича ҳаммасидан ҳам Венгернинг 2007/2008 йиллар мавсумидаги жамоасига яқинроқ. Ўшанда ҳам жамоамиз чиройли футболга таянганди. Бутун дунёда бежиз «Арсенал» худди «Барселона» қатори энг жозибали футбол намойиш қилганини эътироф этишмаган. Мана, бугунги жамоага ҳам худди шундай баҳо берилмоқда. Тан олиш керак, замонавий футболда чиройли ўйинга мунтазам таяниш осон эмас. Муҳими, «канонирлар» бу ишни жуда яхши уддалаш­япти. «Арсеналчилар»га хитобим битта - йўлдан чекинманг, ўз ишингизни дадил бажаришда давом этинг ва кубокни уйга қайтаринг! Жамоа бунга лойиқ, биз ва сизлар ҳам.

- Ўғлингизни келажакда «канонирлар» сафида кўрамизми?

- У ҳозирча ўта ашаддий фанат. Вақтида «Арсенал»да ўйнаганим учунми, жамоага мухлислик қилишда ақлдан озади гўё. Яна кун келиб, «канонирлар» либосини кийиши ҳақида ваъда бермоқда. Жамоа ютқазганда, ҳўнграб йиғлайди. Дейлик, ўтган мавсум «шпорлар»га қарши ўйиндаги мағлубият ортидан ЧЛ ҳудудига киролмаганида, қаттиқ азобланди. Ўғлим айни пайт ҳар бир ўйинни кузатмоқда, коллекциясида клубнинг кўплаб юлдузлари футболкалари бор. Айниқса, Эдегорни яхши кўради. Келажагига келсак, кун келиб «Арсенал» футболчисига айланиши ва ўз орзусини амалга оширишидан умидворман, албатта.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:16, 26.04.2023.
Ўқилди: 1290 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.