Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Бугун ҳамма метролар «Бунёдкор»га боради

Баҳо:
+1 | -

Бугун байрам азизлар! Бугун ўзбек футболи учун катта шодиёна бўлиб ўтади! Нима ҳақида гап кетаётганлигини сезиб турибсиз.

Барчанинг диққати қаратилган ушбу тадбир ҳақида баъзи маълумотларни ўртоқлашишни лозим деб топдим.

Байрам тадбирига чақирилган меҳмонларнинг аксарият қисми (асосан метрога яқин жойлашган олий таълим муассалари талабалари) стадионга метрода борадиган бўлишди. Тошкент Метрополитени Бошқармаси бошлиғи Б.Садиков томонидан тасдиқланган графикка кўра 7 минга яқин меҳмонлар метрода махсус ташкиллаштирилган линияларда етказилади. Бу жуда ажойиб қарор! Ҳам қулай, ҳам хавфсиз.

Фақат мени бир нарса ўйлантирмоқда, оддий йўловчилар метродан қандай фойдаланишади бугун? Менимча метрополитеннинг «Мирзо Улуғбек» бекатига вақтинчалик метролар тўхтамасдан ўтади. Фақатгина махсус линиялардаги вагонлар учун тўхташга рухсат этилади.

Маълумот сифатида айтишим мумкинки, шундоқ ҳам Тошкент метрополитени ушбу байрам тадбирини ташкиллаштиришга ёрдам бермоқда. Кеча ўз кўзим билан кўрдим, байрам тадбирида қатнашувчи иштирокчилар учун (консерт вақтида оммавий рақсга чиқадиганлар, байроқ кўтарувчилар ва ҳ.к.) метрога тушиш ва ундан фойдаланиш бепул ташкил қилинган. Ушбу қарор қолган жамоат транспортлари учун ҳам амалда.

Хуллас, ҳамма бир ёқадан бош чиқариб байрамни чиройли ўтиши учун жиддий ҳаракат қилмоқда. Насиб бўлса, барча ҳаракат ва меҳнатлар ўзини оқлаб, тадбир чиройли тарзда ўтади, барчанинг ёдида қоладиган даражада бўлади.

Қўшимча маълумотлар:

- Байрам тадбирида 160 та камера фаолият олиб борар экан.

- Саҳнада махсус катта экран қурилган. Унинг ҳажми - эни 60 метр, баландлиги 25 метр. Стадиондаги барча жараёнлар учбу экран орқали онлайн намойиш этиб турилади.

- Айтишларича, байрам тадбири сўнгида катта мушакбозлик бўлади. Мушаклар баландлиги 100 метрга етиши ҳам мумкин.

- Тадбирда «Бунёдкор» ва «Пахтакор» жамоалари ўзаро куч синашади. 30 дақиқалик 2 таймда.

- Байрамга машҳур хорижй меҳмонларнинг ташриф этиши хозирча сўроқ остида турибди. Мен аввалроқ Facebookдаги саҳифамда хабар қилганимдек, Пеле келиши ҳақидаги маълумот ўзини оқламагандек (энг қизиғи ушбу сататусимдан кейин чампионат.уз сайти «Ўзбекистонга Пеле келади» дея хабар қолдирганди). Сабаби кеча Тошкент халқаро аэропортидаги «агентларнинг» хабарига кўра Пеле Тошкент тупроғига қадам босмаган. Кеча Тошкентга келган деярли барча машҳурлар (Филипп Киркоров ҳам бор) шов-шув бўлишга улгурган кечаги тўйга келишган.

PS: Тадбир сwенарийсида бир хорижий меҳмон нутқи ҳам режалаштирилган экан. Қизиқ, «ким экан, ким экан, у ким экан?»…

Хушнудбек Худойбердиев

Манба: www.xushnudbek.blogspot.com
Киритилди: 11:00, 28.09.2012.
Ўқилди: 8667 марта.
Фикрлар: 48 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.