Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Равшан Ҳайдаров: «Бу ўйиндан ҳеч қандай таассурот қолмади»

Баҳо:
+ | -

«Динамо» - «Қизилқум» (3:0) учрашуви якунлангач, зарафшонликлар бош мураббийи фикри билан қизиқарканмиз, Равшан Ҳайдаров Самарқанддаги ўйин жамоасининг энг ёмон ўйинларидан бири бўлганлигини айтиб ўтди.

- Бугунги ўйиндан ҳеч қандай таасурот қолмади. Жамоам жуда ёмон ўйин кўрсатди. Қолаверса, тезкор гол ҳам футболчиларимиз ҳаракатига салбий таъсир кўрсатди. Бирор футболчи ўз даражасида ўйин кўрсатгани йўқ. Учрашувни таҳлил қилиб, хатолар устида ишлаймиз. Бугун ҳаққоний тарзда мағлуб бўлдик. Натижа ўйинга мос бўлди.

- Азамат Бобожонов сўнгги уч ўйинда тўрт марта сариқ карточка олиб, икки бор майдондан четлатилди. Интизом борасида клубда қандайдир иш олиб борилмаяптими?
- Афсуски, Бобожонов бугунги ўйинда ҳам жамоани қийин аҳволга солиб қўйди. Олдинги сафар ўйинимизда ҳам Фарғонада қизил карточка олганди. Шу боис бу футболчини клуб томонидан йирик жаримага соламиз.

- «Қизилқум» биринчи даврада анча яхши натижаларга эришганди. Иккинчи даврада эса ҳали ғалабага эришмади. Буни нима билан изоҳлайсиз?
- Мавсум бошида янги жамоада иштиёқ кучли эди. Йигитларимиз ҳар ўйинда борларини беришди. Ҳозир эса негадир ўйинимиз қовушмаяпти. Давралар оралиғида асосий ҳимоячимиз Рустам Боқиев жамоани тарк этди ва шундан кейин ҳимоя чизиғимизда ҳам муаммолар пайдо бўлди.

- Рустам Боқиевнинг «Қизилқум» даражасидан сезирарли юқори савияда бўлмаган «Навбаҳор»га ўтишини қандай изоҳлайсиз?
- Буни футболчининг ўзидан сўраш керак. Балки унга клубимизда яратилган шароитлар ёқмагандир, балки бошқа нарса. Боқиевнинг ўзи клубдан кетишга қарор қилди.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 16:19, 28.09.2012.
Ўқилди: 4334 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.