Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес 0-2 Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако 2-1 Барселона
19/09 23:59 Аталанта 0-0 Арсенал
19/09 23:59 Атлетико 2-1 РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест 2-1 Штурм
20/09 17:30 Таиланд - Бразилия
20/09 17:30 Куба - Хорватия
20/09 20:00 Коста-Рика - Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия - Парагвай
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

20 ёшгача бўлган дунёнинг энг яхши ўнта футболчиси

Баҳо:
+ | -

Жуд Беллингем бир неча йилдан бери дунёдаги энг кўзга кўринган таланти ва ёш футболчи сифатида эътироф этилиб келаётган эди. 19 ёшли ярим ҳимоячи нима учун 130 миллион еврога баҳоланаётганини ўзининг "Боруссия Дортмунд" ва Англия терма жамоасидаги ўйинлари билан исботлай олган. Айни дамда унга "Манчестер Сити" ва "Реал" жиддий даъвогарлик қилмоқда. Шундай даражага эришган бўлса ҳам, Беллингем дунёнинг энг яхши 20 ёшгача бўлган футболчилари ичида иккинчи ўринда қайд этилмоқда. Ўта тажрибали бўлган футболчи фақатгина Гавидан кейинги ўринда қайд этилади.
"Барселона" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гави рўйхатни бошқармоқда. Эндигина 18 ёш бўлишига қарамай, Ла Масия "маҳсулоти" 90 дан ортиқ ўйинларда "Барса" шарафини ҳимоя қилди. Шунингдек, 19 та учрашувни, Гави Испания либосида ўтказган. "Golden Boy" соврини ғолиби, мундиалда гол урган эди. У Хави жамоасининг асосини ташкил этади. Гави "Челси", "МЮ", "Ливерпуль" ва "Бавария"нинг қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Кучли учликни Маркос Леонардо якунлаб беради. У ўнликдаги тўртта бразилияликдан бири саналади. "Сантос" тарбияланувчиси ҳозирда 19 ёшда. У ўзининг дебют ўйинини 2020 йилда, 17 ёшга тўлгач ўтказган.
"Бенфика"нинг талантли футболчиси Антониу Силва, рўйхатдаги ягона марказий ҳимоячидир. У 39 та ўйинда, жумладан, ЕЧЛ чорак финалида "Бенфика" асосий таркибида майдонга тушанди. Бразилиялик яна бир талант рўйхатда пайдо бўлган – Виктор Роке 18 ёшида юлдузга айлана олди. Ёш ҳужумчи "Атлетико Паранаэнсе" сафида ҳаракат қилади. Роке ўтган ойда Марокашга қарши Бразилия терма жамоасида ўз дебютини ўтказган. У учун "МЮ", "Арсенал" ва "Барселона" даъвогарлик қилмоқда.

Гавининг "Барселона"даги жамоадоши Алехандро Бальде рўйхатда бешинчи ўринни эгаллайди. 19 ёшли қанот ҳимоячиси Ла Масияда "Барса"нинг асосий таркибигача бўлган узоқ йўлни босиб ўтганди. Айни дамга қадар Бальде, беш бор Испания термасида кўриниш беришга улгурди.
Яна бир чап қанот ҳимоячиси "АЗ Алкмаар" вакили Милош Керкездир. 19 ёшни қарши олган футболчи, "Милан"да ҳам қисқа вақт ҳаракат қилган. 2022 йилда Керкез Венгрия терма жамоасига жалб қилинганди.
Эндрик бразилияликларнинг рўйхатдаги навбатдаги вакилидир. Эндигина 16 ёш бўлишига қарамай, у "Реал"га ўтадиган бўлди. Унинг нархи 60 миллион фунтгача кўтарилиши мумкин. Эндрикка Европанинг бошқа йирик жамоалари ҳам қизиқиш билдираётган эди. Тўртинчи ва сўнгги Бразилия вакили Анжело Габриэл саналади. 2004 йилда туғилганига қарамай, ёш ҳужумчи 112 та ўйинда ўз жамоаси шарафини ҳимоя қилишга улгурган. У учун "Ньюкасл" жиддий даъво қилмоқда.

Топ ўнликни "Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Юссуфа Мукоко тўлдириб беради. 18 ёшли немис футболчиси академияда катта муваффақиятга эришади. Шу сабабли, унинг клуби Мукокони 2020 йилда,16 ёшидаёқ асосий жамоага олиб ўтади. Ҳужумчи Жаҳон чемпионати тарихларидаги энг ёш ўйинчига айланганди.
Ўта истеъдодли бўлишига қарамай, ўнликдан тушиб қолган футболчилар анчагина. Улар ичида Алехандро Гарначо, Карни Чуквуэмека ва Харви Эллиот бор. Шунингдек, Италия терма жамоаси ҳужумчиси Вильфрид Гнонто ва "Уотфорд" вакили Матеус Мартинсни ҳам эътироф этиш керак.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 11:19, 28.04.2023.
Ўқилди: 5509 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.