Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Кевин Де Брюйне ва Лионель Месси: уларнинг қай бири жорий мавсумни яхши ўтказмоқда?

Баҳо:
+ | -

Де Брюйне ва Мессининг дунёдаги энг яхши плеймейкер эканлигига шубҳа йўқ. Аммо уларнинг қай бири мавсумни яхшироқ суръатда ўтказмоқда? Мана шу муҳим саволдир. Ушбу футболчиларнинг ҳар иккиси Европада энг кўп ассист қайд этган. Бунинг ҳайратланарли жойи йўқ. Жумладан, Аргентина билан Қатардан мундиал ғолиби бўлиб қайтган Месси, "ПСЖ" сафида ҳам омадли ўйинларини давом эттирди. Месси учун ўтган мавсум оғир келганди. Аммо у бунисида ўзини яна тиклаб олди. Франция чемпионатининг ўзида аргентиналик афсона 15 та ассист ва 15 та голга муаллифлик қилди. Ҳозирда "ПСЖ" навбатдаги чемпионлик томон кетмоқда. Мавсум охирида парижликлар Лига 1 да зафар қучса, Бу Месси фаолиятидаги 12 йирик титул бўлади.

Мессини кўплаб футбол мухлислари дунёдаги энг яхши плеймейкер деб билади. Аммо бу ном учун бошқа номзодлар ҳам бор. Масалан, Кевин Де Брюйне Месси билан бу курашда куч синаша олади. "Манчестер Сити" юлдузи жорий мавсумда ўта кучли ҳаракат қилмоқда. У ўз клубига илк треблни ютишда катта ёрдам бериши мумкин. Бельгия терма жамоаси сардори ҳақида Гвардиола шундай деган эди:
"Кевин ‐ ўзига хос футболчи. Бугунги ўйинда рақибдан кучли прессинг кутгандик. Босим бўлганида узоққа тўп ошириш керак бўлади. Тўпни Кевин билан олиб қўйиб, Эрлингга оширамиз. Бу иккиси рақиблар дарвозасига катта хавф сола олади".
Де Брюйне "Арсенал" билан ҳар икки даврада гол ва ассистга муаллифлик қилган эди. Қуйида Месси ва Де Брюйненинг натижаларига батафсилроқ тўхталамиз.

Кевин Де Брюйне

АПЛда
Ўйинлар: 29 та
Голлар: 7 та
Ассистлар: 16 та
Ҳар бир ўйинда ўртача гол: 0.24
Ҳар бир ўйинда ўртача ассист: 0.55
Голларда иштирок этиш: 0.79
Ҳар бир ўйинда зарба бериш: 2.2


ЕЧЛда
Ўйинлар: 7 та
Голлар: 1 та
Ассистлар: 4 та
Ҳар бир ўйинда ўртача гол: 0.14
Ҳар бир ўйинда ўртача ассист: 0.57
Голларда иштирок этиш: 0.71
Ҳар бир ўйинда зарба бериш: 3.3

Лионель Месси

Лига 1'да
Ўйинлар: 27 та
Голлар: 15 та
Ассистлар: 15 та
Ҳар бир ўйинда ўртача гол: 0.55
Ҳар бир ўйинда ўртача ассист: 0.55
Голларда иштирок этиш: 1.11
Ҳар бир ўйинда зарба бериш: 4.1

ЕЧЛда
Ўйинлар: 7 та
Голлар: 4 та
Ассистлар: 4 та
Ҳар бир ўйинда ўртача зарба: 1.6 та
Имкониятлар яратиш: 2.6 та
Дриблинг: 0.9 та.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 19:09, 28.04.2023.
Ўқилди: 2100 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик