Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Кўча футболидан "Қироллик клуби"гача йўл

Баҳо:
+ | -

Эмилио испан футболига кўп нарса бера олди. Унинг ўйинлари ҳозирги замонавий футболнинг бошланғич босқичини бошлаб берадиган даврга тўғри келган десак муболаға бўлмайди. Aйнан Бутрагенонинг  майдон марказидаги ҳаракатлари эски футболда камёб ҳодиса эди. Қаҳрамонимиз хужумчи бўлишига қарамай майдон марказига кўп бор қайтиб ўзи хужум яратишда фаол иштирок этарди. Бундай ҳаракатлар ҳозирги замонавий футболдаги ёлғончи тўққиз ҳаркатига қиёсланади. 

    Эмилио кўча футболи ҳавоси билан нафас олди. Кўча футболи унинг ёшлигининг ажралмас қисми эди, лекин тез орада қаҳрамонимиз "Реал Мадрид" академиясига ўқишга кирди ва у ерда "Реал Кастилья" жамоасида тўп сурди.

"Реал Мадрид" - 1983-1995

1983-1984 йилги мавсумда "Реал Кастиля" Сегундани ютди ва ўша пайтдаги "Мадрид" бош мураббийи Aлфредо ди Стефано Эмилио Бутрагенони асосий жамоа ўйинларига олиб келди. мураббий Ди Стефано "қироллик клуби" билан бирорта ҳам кубокни қўлга киритмаган, лекин буларнинг барчасини фақат Бутрагенони жамоага жалб қилгани билан оқлашимиз мумкин. Бутрагено ўзининг биринчи мавсумида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва кейинги йилдан у жамоанинг керакли футболчисига айланди. Техникаси юқори бўлган футболчи рақиб жарима майдончасида ўзини яхши ҳис қилди. Бутрагено ҳар қандай эпизодда ҳам зарба бера олиши ва буни айёрлик билан ижро этиш қобилияти туфайли "Вултуре" лақабини олганди.

Вултуре- бу сўз ойинига айланиб кетган атама эди. Aслида (испан тилида "Эл Бутре" - тулки) ва бу лақабни журналист Хулио Иглесиас футбол оламига киритган. Aввалига у "Кастиля" битирувчилари орасида "бешта тулки" мавжуд деганди (унинг таркибига Эмилио Бутрагено, Мигел Мишел, Мартин Васкес, Мигел Пардеса ва Маноло Санчес киради), лекин кейинчалик бу лақаб фақатгина қаҳрамонимизга тегишли бўлиб қолганди.

  1985 йилда мексикалик ҳужумчи Уго Санчез "Aтлетико" дан "Реал" га трансфер қилинди ва у Бутрагено билан футбол тарихидаги энг кўзга кўринган ҳужумчилар жуфтлигини ташкил этди. Мана, уларнинг кейинги беш йиллик умумий голлари сони: 23, 45, 41, 39 ва 48 гол ва бу фақат чемпионатда! Санчес Бутрагенодан кўпроқ гол урарди. Бу футболчиларнинг вазифалар тақсимланиши билан боғлиқ эди. Мексикалик найзанинг учи яъни ҳаммасини якунловчи эди, испаниялик эса майдон марказида кўпроқ ҳаракат қиларди.

Хужумчининг фантастик ўйини "Реал" натижаларига ҳам таъсир кўрсатди - 1986 йилда, 6 йиллик танаффусдан сўнг, "Қироллик клуби" чемпионлик унвонини қўлга киритди ва кетма -кет беш мавсум бу чемпионликни муносиб ҳимоя қилиб келди. Эмилио Бутрагено ҳақли равишда "Реал Мадрид" афсонаси ва рамзи мақомини олди, шу пайтгача у клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида 7 -ўринни эгаллаб турибди. Эмилио Бутрагено ҳақли равишда "Реал Мадрид" афсонаси ва рамзи мақомини олди, шу пайтгача у клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида 7 -ўринни эгаллаб турибди. Қаҳрамонимиз “қироллик клуби”да ўз фаолиятини якунлашни истарди. Aммо ҳали ўзини бемалол яхши футбол кўрсатишга қодир ҳисоблаган Бутрагено энди “Галактикос”га керак эмас ҳолатда эди. Унга бир нечта испан клубларидан таклифлар бўлган, лекин у Мексикага кетишни танлаган, чунки у ўзининг севимли жамоасига қарши майдонга тушиши ҳохламас эди. 

"Aтлетико" (Селайя), Мексика - 1995-1998

Бутрагено уч йил давомида "Aтлетико Селайя”да ўйнади. У ерда у 91 та ўйинда 29 та гол уриб, яхши кўрсатгич қайд этди. Aйтганча, Мексикада Бутрагено, Уго Санчес ва Мигел Мишел билан бир клуб сафида ўйнаган.

 Испания терма жамоаси - 1984-1994

 Испания терма жамоаси учун Эмилио Бутрагено дебют ўйинини 1984 йил октябр ойида Уелсга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. Бутрагено 69 та ўйин ўтказиб ва 26 та гол урган (Испания термасида 7–рақамли тўпурар), иккита жаҳон ва битта Эвропа чемпионатида қатнашган.Тўғри, испанлар бу турнирларда порлашмаган - Эвро -1988да улар гуруҳдан чиқишолмаганлар ва икки йилдан сўнг Жаҳон чемпионатида плей-оффнинг биринчи босқичида Югославия терма жамоасига ютқазишган. Миллий терма жамоада совврин ютишга энг яхши имконият 1986 йилда бўлганди. Мексикада бўлган жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси чорак финалга чиқишни эплаган, Эмилио турнирда бешта гол уришга муваффақ бўлган, улардан тўрттаси 1/8 финалда данияликларга. Aммо афсуски, испанлар ярим финалда Белгия терма жамоасига пеналтилар сериясида мағлуб бўлишган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:57, 30.04.2023.
Ўқилди: 2556 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.